UZ

Сўнгги янгиликлар

01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  0 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  0 00:05ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар давом этмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:05ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити" (онлайн ҳисоб)  6 00:05ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ (онлайн ҳисоб)  60 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  2 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  13 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  9 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  95 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Диёр Мирзабоев: "Янгиер"даги шароитлар фақат футбол ўйнашга хизмат қилади" Янгиликлар

Диёр Мирзабоев: "Янгиер"даги шароитлар фақат футбол ўйнашга хизмат қилади"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Машъал" - "Янгиер" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев фикрларини билдирди.

"Аввало узоқ масофа босиб келган мухлисларимизга миннатдорчилик билдираман. Ўйинга келсак, ҳозир асабий ҳолатда кўп вазиятларни эслай олмайман. Яхши инфратузилмага эга жамоага қарши ўйнадик. Голни оддий ҳолатда ўтказиб юбордик. Иккинчидан, бизда ҳам вазиятлар бўлди. Гол уришига қийналмоқдамиз. Ҳеч қайси футболчи атайин гол урмайман, демайди. Аламли мағлубият. "Машъал" бегона эмас, шу ерни нонини еганман. Олдинда ўйинлар етарлича. Вазиятни ўнглай оламиз. Мақсадимиз кучли бешликка кириш. Голда эса диққатни йўқотдик. Марказий ҳимоячилар эътиборни кўздан қочирди. Фикрим шундай",- дейди Диёр Мирзабоев. 

- Клубда молиявий ҳолат қандай?

- Мен келгунимга қадар оқсаш бўлиб турганди. Яқинда вилоят ҳокими қабулида бўлдик. Ҳомийлар бириктирилди. Битта одамга қийин. Ҳозирги кунда 2та мукофот пулидан қарздорлик бор. Шароит фақат футбол учун хизмат қилмоқда. Ишончларни оқлашга ҳаракат қиламиз. 

- Захирадан тушган футболчилар қанчалик ўзларини оқлашди? 

- Вазиятлар билан, голли вазиятни фарқи бор. Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олишди. Лекин натижа яхши бўлмади. 

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика