UZ

Сўнгги янгиликлар

04:34"Манчестер Сити" — "Ал Ҳилол". Таркиблар маълум  3 02:00КЖЧ. "Интер" Бразилия жамоасига мағлуб бўлди ва турнирни тарк этди  14 01:11Миржалол Қосимов: "Тўрт ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз. Футболчиларга ортиқча босим қилиб юбордим, деган хаёл келди"  6 01:00Суперлига. Плетнёвнинг заргарона узатмасидан сўнг урилган гол "Сурхон"га ОКМК устидан ғалаба тақдим этди  1 00:56Февзи Давлетов: "Бизга бу ғалаба жуда керак эди"  1 00:25РПЛ-2025/26да фақат сардорларга ҳакамлар билан мулоқот қилишга рухсат берилиши мумкин. Бошқалар жазоланади  0 23:23"Астон Вилла" Рэшфорд, Асенсио ва Дисасиларнинг кетганини эълон қилди  1 22:54"Ювентус" тезроқ Влаховичдан қутилмоқчи, Душан эса йиллик маоши 20 млн. евро бўлган таклифни рад этди  1 22:15МЮ нархи 60 млн. фунт бўлган ҳужумчини сотиб олиши мумкин  1 22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  66 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  2 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  5 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  8

Диёр Мирзабоев: “Қийин ўйинда дуранг ўйнадик” Янгиликлар

Диёр Мирзабоев: “Қийин ўйинда дуранг ўйнадик”

Про лиганинг 13-туридан ўрин олган "Янгиер-қурувчи" – "Шўртан" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Диёр Мирзабоев фикрларини билдириб ўтди.

- “Шўртан” билан ўйин борасида фикрингиз қандай?

- Бу мавсумдаги энг ёмон ўйинимиз кўрсатдик. Бунинг учун бизни тинимсиз равишда қўллаб-қувватлаб турган барча мухлисларимиздан узр сўрайман. Тўғриси, захирадан футболчиларни майдонга туширишда хатога йўл қўйдим. Учрашув охирларида айримларида жисмоний ҳолат яхши эмаслиги сезилиб қолинди. Захирамиздан фойдаланиб бўлганимиздан сўнг улар алмаштириш сўрашди. Бугун баҳс охирларида майдонда 10 киши ўйнадик. Бир сўз билан айтганда, қийин ўйинда дуранг ўйнадик. “Янгиер” шу вақтгача “Шўртан” устидан ғалаба қозона олмаган экан. Бунга чек қўйишни режалаштиргандик. 


- Мазкур ўйинга тайёргарлик кўнгилдагидек кечганмиди?

- Биз ҳар бир ўйинга яхши тайёрланамиз. Ортиқча юкламалар берилмайди. Балки Нодир Йўлдошев барвақт жароҳат олмаганида, вазият бошқача бўлиши мумкин эди. 


- Давралар оралиғида қайси чизиқларни кучайтирмоқчисиз?

- Илгари таъкидлаганимдек, иложи борича шу таркибни сақлаб қолмоқчиман. Дейлик, айрим футболчиларимизга Суперлигадан таклиф бўлса, уларни сақлаб турмаймиз. Айни вақтда музокаралар давом этмоқда. Ҳозирда сифатли ўйинчиларни таклиф қилиш жуда қийин. Шунга қарамай, биз трансфер ойнаси якунига қадар чизиқларимизни кучайтирмоқчимиз. 


- Асилжон Бегимқулов ва Суҳроб Бердиев захирадан, Абдуқаххор Хожиакбаров эса майдонга туширилмади. Бунга нима сабаб бўлди?

- “Шўртан” футболчиларининг тезкорлигини ҳисобга олиб, таркиб танлагандик. Йигитлар барча айтилган топшириқларни бажаришди. Тезкорлик бўйича рақибга ютқазганимиз йўқ. Машғулотларда стандарт вазиятларга эътибор қаратгандик. Афсуски, биз бир вазиятда хатога йўл қўйдик ва гол олиб чиқдик. Сиз санаб ўтган футболчиларнинг захирадан туширилганига шу сабаб бўлди. 


- “Янгиер” U-19 жамоаси иштирокидаги ўйинларини кузатмаётганингиз ростми?

- Бунга вақтнинг тўғри келиб қолаётгани сабабдир. Чунки биз ҳам машғулотларни кечки 18:00да бошлаймиз. Ёшларимиз ҳам айнан шу вақтда ўз ўйинини ўтказади. Тўғриси, ўйинни кузатиш учун мен машғулотларни ўтказиб юбора олмайман. “Хоразм” билан ўйинни бошидан охиригача стадиондан туриб, кузатиб бордим. Таркибдаги бир неча футболчиларни машғулотларга жалб қиламан. Агар мен ўйинни стадиондан туриб кузатмаган чоғимда ҳам, яхшиларни асосий жамоага жалб қилишда давом этаман. Чунки улар доимий равишда менинг эътиборимда туради.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика