UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  0 22:41АПЛ. "Челси" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  1 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1 22:11"Арсенал" логотипини ўзгартиради  1 21:55Аргентина Месси фаолиятини якунлагач, 10-рақамни ҳеч кимга бермайди  4 21:30Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг финал олдидан ўтказган машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 21:04Куртуа Евро-2024'да иштирок этмайди  0 20:59Осиё Чемпионлар лигаси финалини ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаради  7 20:32U-23 Осиё кубоги. Ироқ ва Индонезия 3-ўрин ва Олимпиада йўлланмаси учун курашмоқда (онлайн ҳисоб)  19 20:16"Қайрат" ўзбекистонлик олимпиячиларни ўз сафига қўшиб олмоқчи  18 19:59Бразилияда келишилган ўйинлар туфайли мавсум тўхтатилиши мумкин  0 19:36МЮ Санчони қайтариш ниятида эмас  5 19:12Кутилмаган бурилиш: Клопп "Боруссия Д"га қайтиши мумкин  6 18:48"Ювентус" Кимга қизиқяпти  2 18:22"Лестер" етакчиси билан шартномани узайтиради  2

Диёр Имомхўжаев "тошбўрон", Кападзе ва Саудия Арабистони ҳақида гапирди Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев "тошбўрон", Кападзе ва Саудия Арабистони ҳақида гапирди

23 ёшга бўлган футболчилар ўртасида ўтказилаётган қитъа кубогининг 2-ярим финали ҳам ортда қолди.

Унда Ўзбекистон олимпиячилари Японияни мағлуб қилишди (2:0). Учрашувдан кейин ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаевдан интервью олишга улгурдик.

— Япония барча ёш тоифасидаги турнирларда қитъанинг асосий фаворити ҳисобланади. Уларга қарши шундай ўйнашимизни кутган эндингизми?

— Ҳа, ўтган ўйиндан келиб чиқиб Японияни мағлуб қилишимизга ишонган эди. Чунки жамоада руҳият ошди. Агар Ироқни осонлик билан ютсак, кун чиқар юрт вакилларига қарши бугунги кайфиятда майдонга чиқа олмас эди. Ҳар ёмоннинг бир яхшиси бўлади. Ироқ билан ўйиндаги жуда қийин ғалаба бизнинг фойдамизга ишлади. Шу туфайли бемалол ютишмизга ишонган эдим. Йигитлар мухлислар учун ҳам, оиласи учун ҳам — ҳамма учун ўйнашди. Мен шундан хурсандман. 

Қаранг, агар Ироқни осонлик билан ютсак, оддий воқелик бўлиб қоларди. Ҳозир ўша баҳс ҳам, бугунги ғалаба, мухлисларнинг стадион ташқарисидаги ажойиб перформанси-ю ўз майдонимизда финалга чиқишимиз ҳам тарихий воқеага айланди.

— Мухлислар фақат бир ўйинга четлатилганми?

— Ҳа, финалда томошабинлар стадионга қайтиши мумкин бўлади. "Пахтакор" стадионидаги ўша ўйин 20 йилда кейин ҳам "тошбўрон" воқеаси сифатида эсланса керак. Ўзимизнинг чемпионатда ҳам сўнгги пайтларда шунга ўхшаш ходисалар рўй бера бошлаганди. Бу қанчалик ёмонлиги ОФК тимсолида маълум бўлди.

— Энди финал ҳақида. Саудия Арабистони ёш жиҳатдан биздан каттароқ. Ўша ўйин ҳақида тахминларингиз қандай?

— Фақат ғалаба. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Тўғри, саудияликлар чемпион бўлишни жуда хоҳлашмоқда. Шунинг учун плей-офф баҳсларидан бошлаб уларга миллий терма жамоанинг 2 нафар вакили ҳам қўшилди. Ҳа, улар тажрибалироқ. 

Аммо Саудия Арабистонидан ҳам олинмаган аламларимиз бор. Миллий ва олимпия терма жамоаларимиз сўнгги баҳсларда уларга имкониятни бой беришган эди. Шунинг учун характер кўрсатиб, ғалаба қозонишимизга ишонаман. Эсингизда бўлса, 2008 йилда ҳам рақиб биздан кучли эди. Лекин МҲСК стадионидаги аура, мухлислар юзага келтирган муҳит уларни фалаж қилиб қўйган ва 3:0 ҳисобида зафар қучганмиз. Ўша куни Тимур Кападзе ҳам саудияликлар дарвозасига гол урган эди.

— Бунақа ғалабалардан кейин финалдаги эҳтимолий муваффақиятсизлик ҳам енгил қабул қилинса керак...

— Йўқ, мағлуб бўлмасак керак. Ҳозир болаларимиз бир нарсани ҳис қилишлари керак, улар аллақачон қаҳрамонга айланишди. Бу бизга қўшимча мотивация беради.

— Охирги саволим мураббий ҳақида бўлади. Олдинроқ Бабаянда ҳам, Друловичда ҳам кўплаб юлдузлар бор эди. Олимпиячиларимизнинг бугунги таркибига қарасангиз, бир хил даражадаги футболчилар йиғилганига гувоҳ бўласиз. Улар ўзларидан катта ёшдаги рақибларга қарши ўйнашса ҳам, ўйин мазмунли чиқяпти. Биз узоқ вақтдан бери кутаётганимиз кучли маҳаллий мутахассис етишиб чиқяптими?

— Мен Тимур Кападзени футболчилик даврида ҳам, ҳозир ҳам жуда ҳурмат қилганман. Чунки у ўз имзосига эга шахс. Умид Аҳмаджонов даврига терма жамоани кимга топшириш масаласи муҳокама қилинган эди. Мен ўшанда бутсаларини эндигина михга илган Кападзени кўрсатгандим. Унга имкон берилган ва ўша даврда ҳам яхши таассурот қолдирган эди. Унинг футболи қўрқоқ футбол эмас. Кападзе, Бердиев сингари мутахассислар футболимиз учун жуда керак. Бу қачондир Сречко Катанец кетса, бош жамоамиз тақдири ишончли қўлларда қолишини англатади...

Фахриддин суҳбатлашди

U-23 Осиё Кубоги. Энг ёш футболчимиз нима деди? 

Муаллиф :
Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика