UZ

Сўнгги янгиликлар

19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:36Пеле ва Марадона чемпионликни нишонлаган, томи тўлиқ йиғиладиган, 1,4 млрд долларга тушган лойиҳа: Ўзбекистоннинг тарихий учрашувларига мезбонлик қиладиган 3 та стадион  0 17:58"Футбол олами". 2025 йилнинг сўнгги кўрсатуви  0 17:05Икки футболчи "Реал"ни тарк этиши мумкин  5 16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  3 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  12 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  2 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  2 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  6 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  5 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  4 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  55

Диёр Имомхўжаев: "Суперлиганинг 3 мураббийи ПРО лицензияси учун имтиҳондан ўта олмади" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Суперлиганинг 3 мураббийи ПРО лицензияси учун имтиҳондан ўта олмади"

ЎзПФЛ бош директори бу ҳақда маълум қилди.

"ОФК талабига кўра Суперлига бош мураббийи албатта Про лицензиясига эга бўлиши шарт. 

ЎФА бизга тақдим этган маълумотга кўра, айни ҳолатда Суперлиганинг уч (!) ва Про лиганинг уч клуби бош мураббийлари Про лицензиясига эга эмас, аниқроғи, улар имтиҳонлардан ўта олмаган. Қайта топшириш имтиҳони март ойига белгиланган. Унга қадар биз мазкур мутахассисларни вақтинча рўйхатдан ўтказиб турамиз. Аммо улар қайта топшириш имтиҳонидан ҳам йиқилса, клуб мазкур мураббий билан шартномани бекор қилиши талаб этилади. Яъни, ОФК лицензиялаш даврига қадар Про лицензияси мавжуд мураббий клуб билан шартнома тузиб улгуриши керак. 

Изоҳ. Март ойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказиб туриш масаласи пандемия таъсирида келинган қарор бўлиб, кўплаб мамлакатлар ёпиқ режимда эканидан келиб чиқиб, бир неча ой давомида ўқув курсларини ташкил қилишнинг имкони бўлмади. 

Биз жорий мавсумдан эътиборан Про лига клублари мураббийларидан ҳам секин-аста Про лицензияси талаб қилишни бошладик. Давлат улуши бор бўлган корхона томонидан молиялаштирилаётган клублар қайси лигада ўйнашидан қатъий назар, ОФК талабига жавоб бериши шарт. Улар ўзларига катта ойлик-маош ёзиб олиш учун эмас, биринчи навбатда ОФК ва ЎФА талабини бажаришлари учун молиялаштирилади. Мана шу принципни барча клублар бирдек тушуниб олишлари шарт", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 




Реклама



Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика