UZ

Сўнгги янгиликлар

12:23"Реал" КЖЧ олдидан янги ҳимоячилар билан шартнома имзолайди  1 11:57"Навбаҳор" "Хоразм" устидан минимал ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 11:35​"Наполи" Осимхен ўрнини ким билан тўлдириши маълум  0 11:11"Манчестер Юнайтед" ходимлари Европа Лигаси финалига бепул чипта олмайди  2 10:30МЮ 51 йиллик антирекордни янгилади  3 09:57“Барселона“га қарши ўйинда ҳакам икки марта “Реал“ фойдасига қўпол хатога йўл қўйган — Archivo VAR  62 09:25Ўзбекистон кубоги. Бугун ярим финалнинг дастлабки учрашувлари бўлиб ўтади  0 08:52Мавсумдаги 4-“Эл Классико“да ғалаба қозонган Флик кеча нималар деди?  29 08:21Францияда мавсумнинг энг яхшилари аниқланди. Рамзий термадан 9 нафар ПСЖ футболчиси жой олди  2 07:51Мбаппе "Реал"нинг барча даврларидаги рекордини янгилади  15 07:22Анчелотти кечаги мағлубият сабабларини маълум қилди  27 07:00Суперлига. "Сўғдиёна"ни Қобилов, "Машъал"ни эса Муртазоев мағлубиятдан қутқарди, "Навбаҳор" эса битта гол билан ғалабага эришди  0 02:12Сергей Лушан: "Битта голдан сўнг футболчиларни яна ҳужум қилишга мажбурлай олмаяпмиз"  6 01:57Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Файҳа" меҳмонда "Ал Иттиҳод"дан йирик мағлубият қабул қилиб олди, Бензема дубль қайд этди, Шукуров тўлиқ ўйнади  3 01:52А Серия. "Интер" Туринда ғалабага эришди, "Наполи" ўз уйида "Женоа"ни мағлуб этолмади — икки тур қолганда орадаги фарқ бир очко  4

Диёр Имомхўжаев: Рўзимбой Аҳмедов айтганлари учун жавоб бериши керак. Мўминжоновнинг фаолияти текширилади Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: Рўзимбой Аҳмедов айтганлари учун жавоб бериши керак. Мўминжоновнинг фаолияти текширилади

ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналига Рўзимбой Аҳмедов ва Илҳом Мўминжонов ўртасидаги можаро борасида маълумот жойлади.

"Навбаҳор" бош мураббийи ҳақида футболчи Рўзимбой Аҳмедов айтган гаплар бугун энг кўп мавзу қилиняпти.

Мен "Навбаҳор" бош мураббийига ҳам, футболчига ҳам ишонмайман. Ўртада пуллик масала турганидан кейин бундай можароларнинг чиқиши оддий бир ҳол. Аммо футболчи қилган ишни оқламайман.

Биринчидан, мураббий шаънига тегадиган гаплари кўп. Шунинг ўзига уни судга бериш мумкин.

Иккинчидан, агар футболчининг "Навбаҳор"дан кетишида бирор қоидабузарлик (ёки қонун) бўлса, унда мазкур иш юзасидан Профессионал футбол лигасига мурожаат қилиш ҳуқуқи бор. Шу йилнинг ўзида бу каби ўттизга яқин футболчининг масаласи ижобий томонга ҳал қилиб берилди.




Учинчидан, мураббий ўз функцияларини бажариши ва ақли етмаганига аралашмаслиги керак. Мураббий натижа учун, машғулотлар учун, клубнинг майдондаги фалсафаси учун жавобгар бўлган шахс. Клублар бош директорлари (менежер) эса шартномалар, ҳисоб-китоб каби ишларни жойига қўйиши керак. Ўзбекистон футболини орқага тортадиган энг аҳмоқона ишлардан бири айнан мураббийларнинг ўз вазифасидан ортиқ масалаларга даъвогарлик қилишидир.

Профессионал футбол лигаси бундай ишларни назорат қилиш юзасидан аллақачон иш бошлаган. 2018 йил сўнгига қадар барча футбол клубларига ФИФА қоидалари асосида тайёрланган шартнома нусхаси тақдим этилади. Мазкур шартномаларга клуб ва футболчи ўз шартларини, қўшимчаларини киритиши мумкин. Бироқ у ёки бу томоннинг шартномани бекор қилиши, қарздорликлар ва бошқа қатор масалалар бунда конкретлаштириладики, футболчиларда иғво, фисқ-у фасод учун ҳожат қолмайди.

Эндиликда ЎФА Хавфсизлик бошқармаси Рўзимбой Аҳмедов билан албатта кўришади (футболчи айтганлари учун жавоб бериши керак). Унинг фикрларида қанчалик жон борлиги, Мўминжоновнинг аслида қандай фаолият олиб бораётгани юзасидан текширув бўлади (ўзини ҳурмат қилган клуб сифатида буни "Навбаҳор"нинг ўзи амалга ошириши керак аслида).

Аввал ҳам айтганман, яна такрорлайман. Оиласини ҳаром пуллар билан боқаётган ва ўйинларни сотиш орқали тотализатордан пул ишлаётганлар орамизда кўп. Уларнинг айнан кимлигини эса факти билан билмаймиз. Уларнинг қўлга тушиши ва асл юзи фош бўлишини оддий бир мухлис сифатида жуда истаган бўлардим.

Рейтинг: -80   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика