UZ

Сўнгги янгиликлар

11:44Тўпга сакраётган Иброҳим Ҳалил, иккита ўйинда бир хил таркибда майдонга тушган "Бунёдкор"нинг кечаги ўйинидан фотолавҳалар  0 11:30"Интер" мавсум якунлангандан сўнг Хакимининг трансферини эълон қилади  1 11:07Расман: "Милан" ярим ҳимоячи сотиб олди  1 10:44Карикатура: Лео Мессининг омади келмаяпти  13 10:20Сане Мюнхенга етиб келди ва "Бавария" учун тиббий кўрикдан ўтди  8 10:00Суҳроб Султонов: "Жамоамга ёрдамим текканидан хурсандман"  1 09:52“Эвертон” АПЛда 4 йил ичида бундай натижани илк бор қайд этди   3 09:40Брендан Рожерс: “Нима хато бўлганини аниқ билмайман”   0 09:22Конте: “Санчес “Интер”да тасодифан пайдо бўлиб қолгани йўқ”   0 09:05“Барселона” президенти Гризманндан норози   13 08:55“Челси” ўзининг антирекорди такрорланишига яқин келиб қолди   6 08:43Виллиан АПЛ тарихига кирди   1 08:28Зидан: “Азарни эҳтиёт қилишимиз керак”   11 08:10А Серия. "Спал" - "Милан" 2:2  0 08:05А Серия. "Интер" - "Брешиа" 6:0  0

Диёр Имомхўжаев раҳбарлигидаги делегация Ғузорда бўлди Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев раҳбарлигидаги делегация Ғузорда бўлди

Куни кеча, "Шўртан"нинг Ғузордаги қароргоҳига Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси ҳамда Профессионал Футбол Лигаси вакиллари расмий ташрифни амалга оширишди.

Яқиндагина ЎзПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи лавозимига тайинлаган Диёр Имомхўжаев раҳбарлигида Тошкентдан келган делегация аъзолари жамоамиз футболчи ва мураббийлари билан учрашишди. Суҳбат давомида “Шўртан” ПФК вакиллари шаффоф ва ҳалол ўйин ҳақида тушунтирилди ҳамда огоҳлантирилди, шу билан бирга зарур маслаҳатлар айтиб ўтилди.

Делегация билан бирга ташриф буюрган давлат хавфсизлик хизмати ходимлари футбол учрашувлари орқали тотализатор ҳамда бошқа ноқонуний ўйинларда қатнашган, ҳужжатларни расмийлаштириш вақтида қонундан ташқари ҳаракатларни амалга оширган ва бу жараёнларда хайрихоҳлик кўрсатган ҳар қандай шахс Ўзбекистон Республикаси Қонунчилигида белгилаб қўйилган тартибда жиноий жавобгарликка тортилиши муқаррар эканлигини таъкидлашди. Шунингдек, бу салбий ҳолатлар, нафақат ҳар бир инсоннинг ўз шахсий обрўсига, балки бутун бир 100 йиллик тарихга эга Ўзбек футболининг мавқеига ва эътиборига путур етказиб қўйиши мумкинлиги тўғрисида ҳам огоҳлантирди.

Шу ўринда, бу каби жиноятчиликнинг олдини олиш ва жазони кучайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5887 қарорида ҳам кўзда тутилганлиги ва ушбу масала ҳозирги даврда тасдиқдан ўтиш жараёнида эканлиги эслатиб ўтилди.

Шу билан бир қаторда пандемия туфайли ноъмалум муддатга қолдирилган ҳамда давом эттирилиши кутилаётган футбол мусобақаларига жиддий тайёргарлик кўриш, чемпионат ўйинлари вақтида, шу билан бирга уларнинг бошланиши олдидан карантин қоидаларига қатъий риоя қилиш, касалликларни олдини олиш мақсадида махсус инспекция ташкил этилиб, санитария ва эпидемиалогия ташкилотлари томонидан тегишли чора тадбирлар ўтказилиши ҳамда тасдиқланиши зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

+7   
29 май 17:49:33
Музаффар Махмудов
Уйинларни бевосита курсатмаса, запислари олиб курсатилмаса, бир копяси Тошкентга жунатилмаса, зарур микдорда камералар сталионда булмаса кандай килиб коррупция ва тотализаторга карши курашасизлар? Яна курашни Шуртандан бошлаганларингиз шубхалику
+5   
29 май 17:04:23
fc Surxon
Agar kelishilgan oyilarni hech bolmasa 80% gacha kamaytirishsa super liga ancha mavqeyini tiklab olardi sport tv ham zamonaviy kameralar olsa bolardi
+4   
29 май 17:01:28
fc Surxon
Hamma viloyatni futboliga etiborni kuchaytirish kerak
+3   
29 май 17:41:04
jgryidseyiuydety
бутун бир 100 йиллик тарихга эга Ўзбек футболининг мавқеига ва эътиборига путур етказиб қўйиши мумкинлиги тўғрисида ҳам огоҳлантирди
yoooog'e
+2   
29 май 17:30:54
Samarano
Dior Imomxojayev raxbarligidagi dastlabki delegatsia G'uzorda bo'ldi.....

Guzarda emasmi???
+1   
29 май 22:21:23
Haerullo
Фаргонага качон келаркин?
+1   
29 май 17:44:51
Bahodir
Rasm qoysayam gapiradi odamlar qoymasayam gapiradi
   
31 май 12:01:05
Файзилло Файзиев Бухоро
Ислохотни аввалом бор ПФЛдан бошлаш лозим эди. УФА карорлари когозда колиб кетиши, ПФЛ Регламенга риоя килиши лозим. Ариза берганимга мана 7 йил булди. Хар йили мурожоат этаман. Халигача расмий жавоб олмадим. Нима экан. Диер Имомхужаевнинг менга берган огзаки жавобига эьтирозим бор. Аввал УФА карори бажарилмай колганига менинг айбим йук. Уша пайтдаги рахбарлар бажармадими, бу энди карор бажарилмайди дегани эмас. Рахбар узгарса карор бажарилмайди деган конун йукку. Буни билмаслик мумкинми. Ариза кетма кет езганман. Бирон марта езма жавоб олмаганман. Кандай клублардан талаб килиш мумкин. Футболимиз обруйига путур етказишмасин деб талаб килиш. Биргана Бухоро футбол клубида лицензияси йук тренерлар кандай ишладилар. Заявкадан кандай утишди. Бу факат Регламен талаблари бажарилмай утиб кетди. Кандай Бухоро футбол клуби банкрот килиниб унинг урнига яна Бухоро клуби уйнаяпти. Регламентла бирон бир клуб банкрот булса унинг урнига иштирок этган клуб, банкрот булган клубнинг карзларини уз буйнига олади деб езилганку. Нега Регламентга амал килишмайди. Эээээээ гап куп. Билдирмокчи булган фикрим ПФЛ га Алишер Никимбаевдек мутахассиз ишлаши лозим. Тажрибахам , билими хам етарли. ПФЛ Регламентга риоя этмас экан, клублардан не гила.
   
31 май 12:00:40

30 май 10:02:04
Futbol uyna
Бирдан тандир гуштга борибди, олдин водийга бориб аччиккана шурва ичиш керак эди
   
30 май 02:27:24
PGS
Шуртанди ашаддий тотализатор эканлигини шу Диёр биладиёв ёки узи шерикмикин?
   
30 май 00:45:32
batinkov
Manimcha kelasi yil shurtan superligaga chiqsa kerak shuni kelishgani kelgan bular.
   
29 май 23:49:12
Davronbek Beshariq
ДИЁРБЕККА омад тиланглар. ГУЗОР умуман Кашкадарё футбол клубларига ва футбол академиялари ажойиб стадионлари, майдонларига эга. Канийди бутун Узбекистон буйлаб шахар ва туманларимизда мана шундай шароитларимиз булса. ГАП СУЗ ЙУК...
   
29 май 17:54:09
Файзуллох79
Диёр бошчилигидаги делегация Гузорга боргани, Диёр ишни яхши бошлаганидан далолат беради. Барча Вилоятларда футболга эътиборни кучайтириш керак.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг