UZ

Сўнгги янгиликлар

16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  1 16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 16:04"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  6 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  6 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  3 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0

Диёр Имомхўжаев нимага шаъма қилди? Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев нимага шаъма қилди?

ПФЛ Бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев ўз Телеграм каналида пост қолдирди.

"АГМК клуби Олий лигада қандай пайдо бўлиб қолганини эслайсиз-а? Адашмасам, ўшанда 1-лигани 8-ўринда тугатганди. Кейин бирдан юқорининг қарори билан бой клубга айланиб қолди ва Олий лигага қўшилиб олди.

Бу каби мисоллар бизда ҳамма даврда бўлган ва ҳали бўлади ҳам. Чунки, футболга пулни ким бераётган бўлса, унинг айтгани бўлади. Спорт принциплари эса қачонки клублар ўзи пул топишни бошлаганидан кейин ишга тушса керак. 

Хулоса: кто платит тот и заказывает музыку".

ПФЛда фаолият юритаётган Диёр Имомхўжаев афтидан бу гапларни бекорга ёзгани йўқ. Тез орада Суперлигада қандайдир ўзгариш бўлади шекилли. Анчадан бери "Сурхон"нинг бу мавсум Суперлигада иштирок этиши ҳақида гап-сўзлар бўляпти. Шунга "Сурхон" вакиллари ПФЛга келган бўлишлари мумкин.

Маълумот учун, ҳозирча Илҳом Мўминжонов бошқарувидаги жамоага бир нечта янги футболчилар келиб қўшилди. Масалан, Асилбек Омонов, Шерзод Каримов, Аъзам Алиев, Азамат Алланиязов шулар жумласидан. Қолаверса Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида Осиё Кубогида иштирок этган Даврон Ҳошимовнинг ҳам шу клубга ўтиши кутилмоқда. Ҳар ҳолда Осиё Кубогида яхши ўйин намойиш этган футболчи Пролига клубига бормаса керак. 

Балки Диёр Имомхўжаев умуман бошқа нарсани назарда тутган бўлишиям мумкин. Воқеалар ривожини кутиб қоламиз.

Рейтинг: -89   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика