UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10ЕЧЛ. "Бавария"да йирик мағлубият, "Арсенал" ва "Милан"да ғалаба ва бошқа натижалар  4 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" кутилмаганда ПСЖга мағлуб бўлди  70 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" "Зальцбург"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  59 00:37Нима? Саудияликлар Винисиус учун "Реал"га 350 млн евро таклиф қилишмоқчи!  16 23:39"Барселона" икки нафар асосий ўйинчиси билан 2030 йилга қадар шартнома имзолайди  1 23:05Европа лигаси. Сульшернинг дебют ўйинида "Бешиктош" "Атлетик"ни йирик ҳисобда мағлуб қилди  6 22:41Рафинья Ла Лигадаги ҳакамлик ҳақида: "Ўйлаётган нарсамни гапирадиган бўлсам, бошқа бу ерда ўйнамаслигим мумкин"  13 22:00Ўзбекистон U-20 терма жамоаси назорат ўйинида Қатарга мағлуб бўлди  22 21:47Уилфрид Заҳа МЛС клубига ўтди  2 21:24ОКМК назорат ўйинида "Урал" билан дуранг ўйнади  0 21:05Максим Шацкихнинг ёрдамчилари "Пахтакор" академиясида иш бошлади  15 20:44Футзал. Марказий ўйинда ОКМК "Оил Стар"га 7 та гол урди, "Сурхон" "Пахтакор"га 5 та урди  0 20:32Расман: Драган Черан “Насаф”га қайтди  15 20:03Расман: Тимур Кападзе - Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи!  260 19:54Эшитдик-да! "Локомотив" билан 10 декабрь куни шартнома тузган футболчи жамоани тарк этди  3

Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз? Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз?

Ўзбекистон терма жамоасининг “Зоб Оҳан”га имкониятни бой бериши кўпчиликни жиғибийрон қилди. Мана шундай пайтда кўнгилни кенг қилиш керак, деб ҳисоблардим.

Биринчидан, бу расмий ўйин эмас. Иккинчидан, бунда на легионерлар бор ва на Олий лига термасининг оптимал таркиби. Эронга қарши икки ўйинда ҳеч нарса қила олмаган мураббийнинг форс клуби билан ўйнашга рози бўлишининг ўзи кулгули эди. Австрия сафари бир ҳафта қолганида Туркия бўлиб қолгани ҳам алоҳида мавзу. Ва энг асосийси, “Зоб Оҳан” мағлуб этилганида ҳам барибир негатив фикрлар кўпроқ бўларди, ундан кўра Эронни ўзини ютмайсанми, дегандек. 

Ҳозир бу қадар майда эмас масалалар бизга ёрдам бермайди. Мен Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинлардан хавотирдаман. Август ойида Самвел Бабаян халқаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушишни режалаштираётган бўлса-да, бунга қандай эришмоқчилиги рости қизиқтиряпти.


Европада, араб мамлакатларида янги мавсумнинг старт олиши, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг оптимал таркиб билан ўйин ўтказишига катта эҳтимол билан тўсқинлик қилади. Худди шундай муаммо Австралия, Япония, Жанубий Корея кабиларда ҳам бор. Футболчилари асосан ўзида тўп сурадиган Хитой, БАА, Саудия каби термалар эса бир ишнинг эпини қилиши мумкин. 

Мана энди савол: кимга қарши бўлмасин, асосий футболчилар иштирок этмайдиган учрашув бизга қандай ёрдам бериши мумкин? Эрон билан ўйингача бизда ўртоқлик ўйини ўтказиб олиш учун имконият бор эди. Рақиб танлашни бопладик — Таиланд. Бор маҳоратимни ишга солиб ҳам, тайларни форслар билан солиштира олмагандим. Кейруш эса ўйин услубини Ўзбекистонникидан у қадар узоқ бўлмаган ва шу услубда Ўзбекистондан икки-уч марта яхши ўйнайдиган Черногорияни танлади ва Подгорицадан зафар қучди. Ўзаро ўйинда Самвел Бабаянга умуман имконият қолдирилмади. 

Биз шунга ўрганиб қоляпмиз, Жанубий Корея билан ўйинга кетиш олдидан Иордания билан ўйнаймиз, Эрон билан ўйинга Таиланд билан тайёрланамиз. Олдиндаги икки рақиб — Хитой ва Жанубий Корея бир-бирига оз бўлса-да ўхшаб кетади. Хўш, ЎФФ Япония, КХДР, нари борса, Вьетнам билан ўйин ташкил қилиб бера оладими? Масалан, Австралия ва Саудия бўлажак рақиблари ҳисобланган Япония ҳам Ўзбекистон вариантига ижобий жавоб қайтариши катта эҳтимол. Бироқ ФИФА кунлари деган масала ҳам борки, бу бизнинг асосий муаммо бўлади. 

Энди қаранг, Виталий Денисовда жароҳат. Сардор Рашидов, Темурхўжа Абдухолиқов, Азиз Ҳайдаров каби футболчиларда ўйин амалиёти билан боғлиқ муаммо бўлади. Улар ҳозир таътилда. Шота Арвеладзе Игорь Сергеев билан Александр Лобановни захирага ўтказиб қўйса, Бабаяндаги муаммолар сони янада ошади, тўғрими? Шундай вақтда кимга суянамиз? Ёши 40 га қараб кетаётган Гейнрих ёки Олий лига футболчиларига, тўғрими? Сизнингча,  “Зоб Оҳан”га гол уролмаётган Олий лига футболчилари Хитой ёки Жанубий Кореяни думалатиб ташлай оладими? Менимча қийин масала.

Туркия йиғинидан мақсад нима? Унинг Хитой ва Жанубий Кореяга қарши ўйинларга кучли таъсири борми? Нега йиғинлар йил бошида режалаштирилмайди? Рақиблар нега Туркияга кетилгунича аниқ ва тахт қилиб қўйилмайди? Нега ўртоқлик ўйинларида спаринг рақиб бўлажак рақибга қараб танланмайди? Кўряпсизми, бу ерда ўйин услуби, Бабаян тактикаси, футболчилар ҳолати борасида саволлар йўқ. Назаримда ҳозирги жамоа ўша босқичга ҳам етиб келмаган, ҳозирги жамоа ташкилотчиликда ҳам ўрнак бўладиган аҳволда эмас.


P.S. Мен ҳамма нарсанинг фақат салбий томонини кўраманми? Шу саволга асосан камчиликларини олиб чиқаман деб жавоб берган бўлардим. Ижобийлари — ютуғимиз. Камчиликлар эса кулиш учун эмас, бартараф этиш учун, хулоса чиқариш учун ёзилади. 

Мен Бабаяндан ҳеч нарса умид қилмайман ва унга ишонмайман. Бироқ Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ҳар бир футболчисини қўллаб-қувватлайман. Ва айнан улар сабаб мундиалдан умид қилишда давом этаман.

Диёр Имомхўжаев

Рейтинг: +141   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика