UZ

Сўнгги янгиликлар

16:19"Футбол олами". Кубок финалидан олдинги репетицияда "Пахтакор" ғолиб, водий дербисида "Андижон" ютқазди, "Бунёдкор" - "Насаф" 2:2  0 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  3 15:47"Манчестер Сити" Абдуқодир Ҳусанов туфайли режасини ортга суради  4 15:25"Арсенал" Йилдиз трансферидан умидвор  0 15:03Каннаваро қандай мураббий?  8 14:3924 ёшли дарвозабон, кучли жамоани ютган водий жамоаси устози, МТЖ ҳужумчиси — Суперлигада 24-турнинг энг яхшилари  1 14:15Фабио Каннаваро ҳақида билишингиз керак бўлган 15 та факт  6 13:54Гиоргадзе, Абдусаломов, Жалолиддинов, Кенжабоев, Сергеев... Суперлига 24-тур рамзий терма жамоаси  3 13:33"Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабони таълим грантига лойиқ кўрилди  1 13:08"Барселона" собиқ футболчиси Мемфис Депай ноодатий сабабга кўра Нидерландия терма жамоаси ўйинини ўтказиб юборади  3 12:39Капелло Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида фикр билдирди  23 12:18"Манчестер Юнайтед" яна бир дарвозабон олиб келмоқчи  0 11:51U-20 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон иштирок этмаётган Чилидаги кичик мундиал қандай ўтмоқда?  2 11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  1 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  6

Диёр Имомхўжаев: "Футбол бирламчи эмас, инсонийлик, инсонлар хавфсизлиги, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари доим бирламчи" Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Футбол бирламчи эмас, инсонийлик, инсонлар хавфсизлиги, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари доим бирламчи"

ЎзПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев телеграмдаги саҳифасида сўнгги кунларда ўзбек футболида содир бўлган ҳолатлар бўйича фикрларини билдирди.

"Футбол ҳиссиётларга бой ўйин. Биз ўйин вақтида мутахассислар ҳиссиётини тўғри тушунамиз. Улар ҳакамни сўкади, футболчиларни сўкади, ВАР тизимини сўкади — барчаси табиий ҳолат. 

Мухлислар ҳам шундай. Айтайлик, бир неча минг кишининг оғзига элак тутишнинг иложи йўқ. Чунки мухлислар орасида албатта тарбиясизлари, савсиясизлари ҳам бўлади. Расмий шахслар эса бунга эътибор қилмасликка мажбурлар. Ҳар акиллаган итга жавоб қайтарган томон ғолиб ҳисобланмайди. Бутун стадион жўр бўлиб сўкса, ҳар бир мухлис билан ҳисоб-китоб қилишнинг имконияти йўқ. Бизни ҳам сўкишади, изоҳларда, стадионларда ва ҳоказо. Игнор қиламиз, нормал ечим шу. 

Қандайдир Англияда бирор клуб расмийлари журналистга ҳужум қилса, унинг техник воситаларини ўзбошимчалик билан тортиб олса, жамоатчилик уни тинч қўймайди, масала ҳатто истеъфогача етиб боради, ҳолат шу клуб ва расмийларнинг кейинги фаолиятига ҳам жиддий таъсир қилади. Чунки ҳужумга учраган инсон ўрнида эртага сиз бўлмаслигингизга ҳеч ким кафолат бермайди. 

Бизда ҳар ким ахборот олиш ва уни тарқатиш ҳуқуқига эга. Футболимизда у ким бўлишидан қатъий назар Регламентга амал қилишга мажбур. Ҳеч кимнинг шоҳи йўқ. "Насаф" мураббийининг иши ҳам қўмитага оширилди, ўз вақтида "Сўғдиёна" мураббийининг иши ҳам оширилган. Эртага "Пахтакор" мураббийи ҳам шу каби уятли ишлар қилса, унга нисбатан ҳам чора кўрилади. Биз мусобақаларимизда фаолият олиб бораётган ОАВ вакилларини шу мусобақалар доирасида ҳимоя қиламиз. Агар ОАВ бирор мураббийнинг шахсий ҳудудига рухсатсиз, этика нормаларига зид равишда кириб борса, биз албатта шу мутахассис томонида бўламиз. 

Самвел Бабаяннинг Наманганда фаолият олиб боришида ютуқлар бўляпти. Клуб чемпионлик учун даъвогар, фарм-жамоа Про лигага яқин турибди, U19 жамоа ҳам олтин медаллар учун асосий курашчи. Coca Cola Суперлигасида кучли рақобат бўлиши учун бизга Бердиевлар, Қосимовлар, Бабаянлар, Абрамов-у Шацкихлар керак. Бироқ бунда ҳамма тенг. Ҳеч қайси бири алоҳида ваколатларга эга эмас.

Ва албатта мухлислар ҳам кенгроқ фикрлашларини истардик. Майдонга тош улоқтираётган аҳмоқлар учун битта саволимиз бор: майдонда отангиз ёки фарзандингиз бўлса ҳам шу ишни қилармидингиз? Савол ҳеч бўлмаса ўйлантириб қўйган бўлса, жилла қурса виждонингиз бор. Шу ҳам таъсир қилмаса, манқуртдан фарқингиз йўқ. Футбол бирламчи эмас, инсонийлик, инсонлар хавфсизлиги, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари доим бирламчи. Буни ҳурмат қилиш шарт!", – дейилади хабарда.

Рейтинг: -18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика