UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  0 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  17 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Диёр Имомхўжаев: "Андижон" қандай ҳакамлик билан Суперлигага чиққанди-ю, энди қандай ҳакамлик истайди, деб ёзишни истардим, лекин..." Янгиликлар

Диёр Имомхўжаев: "Андижон" қандай ҳакамлик билан Суперлигага чиққанди-ю, энди қандай ҳакамлик истайди, деб ёзишни истардим, лекин..."

ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида "Андижон" - "Сўғдиёна" учрашувидан кейинги хулосаларини ёзди.

"Андижонда бўлдим. Ҳакамлик масаласида 200 га яқин эътирозлар телефонимга келиб тушди. Айтишяптики, бундай ҳакамлик билан ўзбек футболи ривожланиб қолмас экан. Шуларнинг ҳаммасига "Андижон" қандай ҳакамлик билан Суперлигага чиққанди-ю, энди қандай ҳакамлик истайди, деб ёзишни истардим, лекин яхшиси жавобсиз қолдираман.

Учрашув комиссари эдим. Вазифам ҳакамлар фаолиятини баҳолаш эмас, бу борада мутахассис ҳам эмасман, стадион атрофида ўтирганлар ҳам мутахассис эмас. Ўзимнинг чекимга тушган ишлар бўйича хулосамни айтайми? Клубингиз Суперлига талабларига тайёр эмас. Мен ишлар пухта йўлга қўйилган демаган бўлардим. Йўқса йил аввалида Краснодардан келган нормал майса, кузга келибоқ ўлиб бўлмасди. Чунки сизда футболчиларга бир қоп пул беришини мақтанадиганлар бор, оддий бир ғалаба учун машиналар совға қиласизлар-у, бироқ майса учун 10 минг долларлик машина олишга пул етмай қолади, майса яшнаши учун керакли воситаларга пул йўқ. Бугун сиз миллиардлаб пул бераётган футболчилар эртага Андижонни тарк этади. Сизга нима қолади? Умуман, "Сўғдиёна"га қарши ўйинда ўша футболчилар ёмон ўйнамади, лекин бир бош устун ҳам бўлмади, тан олинг. Сиз ҳакамнинг 1 та ҳуштаги-ю, дарвозага берилган 2 та зарбага аза очяпсиз. Унгача нима бўлди, "Андижон"нинг ҳамма муваффақиятсиз ўйинларига ҳакамлар айбдор эмасдир?

Бир кун аввал U-21 ўйинида бўлдим. "Сўғдиёна" ёшлари ғолиб чиқди, зўр ўйнашди. Тушунганим шу бўлдики, мухлисларга эрмак керак, гап керак. Улар ҳаттоки ўзининг ёшгина ўйинчисини ҳам аямаяпти, гап билан шундай савалаяптики, ўша футболчига раҳминг келади. Яхши мухлис ўзига тегишли футболчини танқид қилиши мумкин, аммо ҳақорат қилмайди, қўллайди. Эплай олмаса, раҳбарият у билан хайрлашади, тамом. Биласизми нима, Бўстондаги футбол мактаби роса ёқди. Қаердаги нарсаларга миллионларни сарф этавермай, тезроқ шу жойни янада обод қилиш керак. 3 та майдон учун жой етарли, Мираброр Усмоновдан ёдгорлик экан бу жой. Ажойиб база бўлиши мумкин, Қибрайдаги каби. Фақат майдон билан деҳқонлар, фермерлар, чойхоначилар эмас, конкрет соҳа мутахассислари шуғулланса, иш яхшироқ бўлади. Бу борада балки Намангандаги ҳолатдан ўрнак олиш керакдир.

Мана энди Андижонда ўзимга энг ёққан ҳолат ҳақида айтаман, у ҳам футбол билан боғлиқ. Мен ҳақиқий футболни гўнг иси келаётган катта стадионда эмас, катта йўлнинг ичкарисида жойлашган Лимон аренада кўрдим. Бу ерга водийнинг турли шаҳарларидан футболчилар келиб, мини-футбол ўйнашар экан. Кичик стадион атрофи мухлислар билан тўла. Мен борган вақтда ҳакамнинг ўзи йўқ эди, футболчилар бир-бири билан ўзи келишиб, нолимай, чайналмай тўп тепишяпти. Агар вилоятда қачондир футбол зўр бўлса, бу катта жамоанинг эмас, мана шу Лимон аренанинг хизмати бўлади. Мен бунда бир қатор профессионал футболчиларни ҳам учратдим, айрим жамоаларга хусусий тадбиркорлар ҳомийлик қилишини ҳам кўрдим. Агар биз катта футбол учун деб шунча пулни ҳавога учиришда давом этсак, исрофи уради. Ҳакам ҳақида гапиришдан олдин сизлар жамоадан ҳақиқий профессионалликни, захирани талаб қилинг. Ҳакамлар ҳатто Европада ҳам хато қилади. Мана шу хатоларни камайтириш учун ТВ ишлаяпти, VAR ишлаяпти. ЎФА ҳам қачондир етиб келади буларга. Айни вақтда ташкилот терма жамоалар учун тарихда биринчи бор марказ қуриш ниятида, яъни, моддий-техник база ҳақида ўйлаяпти. Пуллар ҳавога эмас, болалар футболига йўналтирилса, Лимон аренада шунчаки яхши футбол учун писабилло пул бераётган одамларнинг ўзи вилоятда яхши бир катта жамоага асос солиш учун бирлашади. Улар пулни чўнтагидан чиқаради, футболни яхши кўргани учун. Қайсики мамлакатда спортнинг бирор тури ривожланиши учун, шу мамлакатда спортнинг шу тури оммалашган, уни кўча ҳолатида ўйнаш учун шароитлар бўлиши шарт.

Юқоридагиларни тўғри ҳазм қиладиган андижонлик дўстларимизга соғлиқ тилайман. Улар каби инсонлар яхши футбол клуби учун муносибдирлар", - деб ёзади Диёр Имомхўжаев телеграмдаги ўз каналида. 


Рейтинг: +83   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика