Диогу Жота: "Ҳозирча Салоҳни Роналду билан бир қаторга қўймайман"

Narzulla Saydullayev
9 ноя 2021, 14:52
"Ливерпуль" ҳужумчиси Диогу Жота Муҳаммад Салоҳ ҳақида гапирди.

- Жаҳон даражасидаги футболчи, буни барча яхши билади. Бу мавсумда у ўз техникасини намойиш этмоқда ва индивидуал голларни урмоқда. Бу бизга фойда келтирмоқда ва доим ўйинни ҳал қила оладиган ўйинчи борлигини ҳис қилиб турамиз.

Аммо ҳозирча Салоҳни Роналду билан бир қаторга қўя олмайман, сабаби Роналду узоқ йиллардан буён юқори даражада ўйнамоқда. Улар майдонда бўлганида рақиблар чўчиб туришади, — дейди Жота Sky Sports нашрига.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: Sky Sports

Сўнгги янгиликлар

Барча ›