UZ

Сўнгги янгиликлар

00:31ЖЧ-2026 олдидан Бразилия Карло Анчелотти билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:05Ўртоқлик ўйини. Россия Эронни мағлуб қилди  6 23:45"Манчестер Юнайтед" ҳужумчисини ижарага бериб юбормоқчи  0 23:06Расман: Ноябрь ойида Ўзбекистон Мисрга қарши ўйнайди  7 22:55Холанд фаолиятида 4-марта АПЛда ой футболчиси бўлди  0 22:29Алексис Мак Аллистер ЖЧ-2026 ғолибини тахмин қилди  2 21:58Ўзбекистон термаси собиқ бош мураббийи: "Каннавародан кўра Кападзе термага кўпроқ мос эди"  21 21:44Жамолиддин Раҳматуллаев: "Ишлашимиз керак бўлган жиҳатлар кўп"  0 21:20ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон Лихтенштейнни йирик ҳисобда мағлуб қилди  5 20:53Марсело Бьелса: "Ўзбекистон билан ўйин жиддийроқ бўлади"  9 20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  6 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  4 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  2 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  3

"Динамо"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси маълум бўлди Янгиликлар

"Динамо"нинг ўтган ойдаги энг яхши футболчиси маълум бўлди

Олий Лиганинг стартига тўғри келган март ойи «Динамо» жамоаси учун омадли ўтди, дейишга асослар етарли.

Клуб расмий сайти мухлислар ўртасида сўровнома ўтказиб, клубнинг март ойидаги энг яхши футболчисини аниқлади.

«Сизнингча, «Динамо» жамоасининг март ойидаги энг яхши футболчиси ким?» дея 10 кун давомида ўтказилган сўровнома якунига кўра, «Динамо» жамоаси сардори Акмал Бозоров «ойнинг энг яхши футболчиси» номига лойиқ кўрилди.

31 ёшли самарқандлик яримҳимоячи жами 192 та овоз олиб, умумий мухлисларнинг 29 % фоиз овозига эга бўлган. Чинданам, Акмал Бозоров март ойида ўтказилган дастлабки тўрт турда майдонга тушиб, «Металлург» ва «Шўртан» дарвозасини ишғол этди, «Пахтакор» билан баҳсда ҳам жамоанинг кетма-кет учинчи ғалабасига катта ҳисса қўшди. Жароҳатига қарамай, «Навбаҳор» билан баҳсда захирадан майдонга тушди.

Бу борада Бозоровга жамоа ҳужумчиси Сардор Сулаймонов «рақобатчилик» қилди. «Шўртан» ва «Насаф»га қарши назорат баҳсида гол муаллифи бўлган 23 ёшли ҳужумчи 151 (22.8%) овоз билан иккинчи ўринда қайд этилган.

Бу борада учинчи ўрин Абдумалик Абдуллаевга насиб этди. Тезкор ҳужумчига 126 та овоз берилган бўлиб, бу жами овозларнинг 19% фоизидир. Абдумалик «Металлург»га қарши баҳсда иккинчи голга ҳаммуалифлик қилган бўлса, «Шўртан»га қарши ўйинда захирадан тушиб гол уришга эришди.

Шунингдек, жамоа посбони Михаил Наумов 64 (9.7%), иқтидорли яримҳимоячи Жавоҳир Қаҳрамонов 61 (9.2%), ёш марказий ҳимоячи Бунёд Исроилов 34 (5.1%), қанот яримҳимоячиси Ориф Мамажонов 18 (2.7%) ва ҳимоячи Шоҳруҳ Холматов 17 та овоз (2.6%) мухлислар томонидан эътироф этилган.

Эслатиб ўтамиз, март ойида «Динамо» тўрт ўйинда учта ғалаба ва бир мағлубиятга учраб, турнир жадвалида 3-поғонадан жой олган. Жамоа навбатдаги учрашувни 7 март куни Қўқонда маҳаллий жамоага қарши ўтказади.

«Динамо» клуби матбуот хизмати.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика