UZ

Сўнгги янгиликлар

14:11Италия ҳакамлар корпуси раҳбари "Ювентус" футболчиси майдондан четлатилгани учун узр сўради  0 13:42Расман: "Пахтакор" польшалик форвардни таркибга қўшиб олди  3 13:22"Навбаҳор" клуби ва "Марказий" стадиони раҳбариятида ўзгаришлар юз берди  1 12:59Моуриньюни АПЛ грандларидан бирида кўришмоқчи  0 12:37"Ливерпуль" юлдузи болалигидан "Реал" ҳақида орзу қилган – Собослаининг келажаги Мадриддами?  5 12:08"Ал Иттиҳод" "Реал" юлдузи учун йирик битим тайёрламоқда  1 11:40Пул йўқ: энди нима бўлади?  16 11:24"Трактор" хорватиялик мураббийи билан хайрлашди  1 10:49Уэйн Руни МЮга қайтишга тайёр  8 10:20Жанубий кореялик футболчига Лондон грандлари қизиқиш билдирмоқда  1 09:51АПЛ грандлари Клоппга расмий таклиф билан чиқишган  1 09:22ФИФА хавотирда  14 08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  38 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  2

"Динамо"нинг БАА йиғинидаги рақиблари маълум Янгиликлар

"Динамо"нинг БАА йиғинидаги рақиблари маълум

Самарқанднинг "Динамо" клуби БААдаги иккинчи йиғинда 4та ўйин ўтказишни режа қилган.

"Динамо" жамоаси Суперлига-2025 мавсумига тайёргарликнинг сўнгги босқичини Бирлашган Араб Амирликларида ўтказади. Бу ҳақида клуб матбуот хизмати хабар берди.

Вадим Абрамов мураббийлигидаги жамоа 12 февралда Тошкентдан Дубай шаҳрига жўнаб кетиб, 12 кун давомида 4та ўртоқлик учрашувида майдонга тушиши режалаштирилган.

Жумладан, Самарқанд клуби 15 февраль куни РПЛ етакчиларидан бири "Локомотив" (Москва), 17 февраль куни Тожикистоннинг амалдаги чемпиони "Истиқлол", 20 февралда Қозоғистоннинг кўп карра чемпиони, ўтган мавсум Конференциялар лигаси иштирокчиси бўлган "Астана" клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушади. 22 февраль санасида 4-ўртоқлик ўйинида яна "Локомотив" билан учрашув ўтказилади. 

"Динамо" делегацияси 24 февраль куни Ўзбекистонга қайтади.

БААдаги ўртоқлик ўйинлари тақвими:

15 февраль. "Динамо" - "Локомотив" (Россия)
17 февраль. "Динамо" - "Истиқлол" (Тожикистон)
20 февраль. "Динамо" - "Астана" (Қозоғистон)
22 февраль. "Динамо" - "Локомотив" (Россия)

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика