UZ

Сўнгги янгиликлар

09:15АПЛнинг кўплаб жамоаларидан қизиқиш бўлаётган Шешко келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:46"Ал Насср" яна бир португалиялик ТОП футболчига таклиф билан чиқди  0 08:17Максим Шацких: “Ёзги йиғиндан ва селекциядан кўнглим тўлди”  1 07:45Суперлига. Бугун дахшат учрашувлар бор  10 07:20Суперлига. "Пахтакор" сафарда "Машъал" устидан ғалаба қозонди, ОКМК эса "Бухоро"ни мағлуб этди  0 00:4437 ёшли Куадрадонинг янги клуби маълум  4 00:11Вирц "Ливерпул"да қайси рақамни олди?  3 23:42Отабек Нарзуллаев: "Менга ёққан томони - футболчиларимиз охиригача курашди"  1 23:22Камолиддин Тожиев: "Танаффусдан кейин тезда тонусга тушиб олиш осон эмас"  2 23:10Миржалол Қосимов: "Иккинчи даврани ғалаба билан бошлашни мақсад қилгандик"  2 22:55"Истанбул Башакшехир" ўртоқлик ўйинида "Истанбулспор"ни минимал ҳисобда мағлуб этди, Шомуродов ва Файзуллаев баҳсда иштирок этди  10 22:49Улуғбек Бакаев: "Футболда шунақа: сен урмасанг, сенга уришади"  8 22:20Manchester Evening News журналисти "Ман Сити"нинг Ҳусанов бўйича режаларини хабар қилди  5 21:58Суперлига. "Пахтакор" "Машъал" устидан минимал ғалабага эришди  37 21:55Суперлига. ОКМК Қаршида "Бухоро"дан устун келди   17

"Динамо" Тошкентда йиғин бошлади Янгиликлар

"Динамо" Тошкентда йиғин бошлади

Сўнгги бир ой давомида янги мавсум тараддудини Самарқандда ўтказган «Динамо» жамоаси 2 февраль кунидан Тошкентда йиғин бошлади.

Илҳом Шарипов бошчилигидаги жамоамиз пойтахтда икки ҳафта давомида ўқув-машғулот йиғинини ўтказади. Бу орада жамоамиз бир қатор ўртоқлик учрашувларини ўтказишни режалаштирган. Жумладан, «Динамо» 3 февраль куни «Пахтакор», 5 февралда эса «Бунёдкор» ёшлар жамоасига қарши майдонга тушади.

«Динамо» жамоаси таркибида ҳозирча ўзгариш бўлгани йўқ. Таркибда маҳаллий футболчилар билан бирга дарвозабон Михаил Наумов ва Алексей Николаевлар ҳам машғулотларга қўшилишган. 15 февралгача давом этадиган ўқув машғулот йиғини давомида таркибда ўзгаришлар бўлади.

Эслатиб ўтамиз, январь ойида «Динамо» Жиззахда «Сўғдиёна» билан (0:0), Янгиерда «Машъал» (0:1), Навоийда эса «Қизилқум»га (2:0) қарши ўйинлар ўтказиб, бир дуранг, бир ғалаба ва мағлубият қайд этган эди.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика