UZ

Сўнгги янгиликлар

23:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ тўққиз киши бўлиб "Бавария"ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди  93 22:50Аёллар. Ўзбекистон терма жамоаси Непални пенальтилар сериясида мағлуб этиб, 22 йиллик танаффусдан сўнг Осиё чемпионатига чиқди  4 22:10Качоррининг дубли "Бунёдкор"га "Андижон" устидан ғалаба тақдим этди  42 21:55Суперлига. ОКМК "Машъал" майдонида қийинчилик билан ғалаба қозонди  4 20:29"Челси" 48,5 млн фунтлик трансферни эълон қилди  4 19:46Ўзбекистон ва Непал дуранг ўйнаса нима бўлади?  5 18:06Деку ва Флик ҳозирда Рэшфорд трансферини кўриб чиқмаяпти. "Барса" Диасга эътибор қаратмоқда  2 17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  4 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   11 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  9 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   3 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10

"Динамо" тасдиқлади: "Навбаҳор"га ўтган форвард бўйича ҳуқуқий иш очилади Янгиликлар

"Динамо" тасдиқлади: "Навбаҳор"га ўтган форвард бўйича ҳуқуқий иш очилади

"Навбаҳор" матбуот хизмати жамоа таркибига "Динамо Тбилиси" тўпурари Зоран Марушич қўшиб олинганини эълон қилган эди.

Бугун "championat.asia"нинг "Эшитдик-да!" рукни бу трансфердан футболчининг собиқ клуби норози экани ва судлашиши ҳақида хабар берди. Орадан бир неча соат ўтиб, грузин жамоаси матбуот хизмати бу борада расмий баёнот берди.

"Динамо" Зоран Марушичнинг трансфери борасида ҳуқуқий баҳсни бошлаб юборди. Бунга сербиялик футболчининг жамоа билан амалдаги шартномасини бир томонлама бузгани асос бўлмоқда. Ҳужумчи Тбилиси клуби билан шартномани узайтирганига қарамай, фаолиятини чет элда давом эттиришга қарор қилди ва ФИФАнинг халқаро ҳуқуқ нормаларини бузди.

Маълумот учун, "Динамо" 2021 йилнинг декабрь ойи бошида Зоран Марушич билан шартномадаги тегишли бандни фаоллаштирди. Унга кўра томонлар ўртасидаги ҳамкорлик битими автоматик тарзда 2022 йилнинг охирига қадар узайтирилган", - дейилади хабарда.

Эшитдик-да! "Навбаҳор"га ўтган Марушич эски ва янги клубини қийин аҳволда қолдирмоқда

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика