"Динамо" стадиони апрелгача ёпилди

Sherzod Nurmatov
6 янв 2024, 10:40
"Динамо" стадиони майдони ва трибуналарида таъмирлаш ишлари бошланмоқда.

"Хабарингиз бор, стадион майдонидаги эски чим олиб ташланиб, дренаж ишлари олиб борилмоқда. Олдинда майдонга янги чим ётқизиш ишлари ўтказилади. Шунингдек, стадион трибуналарида таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу сабабли "Динамо" стадиони шу йилнинг апрель ойигача вақтинчалик ёпилишини маълум қиламиз", – дейилади клуб хабарида.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: "Динамо" матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Барча ›