UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Бавария" 2:1 (матнли трансляция)  204 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  0 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  2 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  5 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  39 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  2 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6 20:21Анчелотти "Бавария"га қарши ўйин олдидан фикр билдирди  7 20:03Футзал. ОКМКдан йирик ғалаба  0 19:43Футзал. "Локомотив" "Динамо"ни мағлуб этди  1 19:07"Навбаҳор"дан 3, "Насаф", "Пахтакор" ва "Сурхон"дан 2 нафардан. Суперлига 6-тур рамзий терма жамоаси  6

«Динамо» ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда зафар қучди Янгиликлар

«Динамо» ўртоқлик учрашувида йирик ҳисобда зафар қучди

Теглар :  ДинамоЖомбой
Про лига янги мавсумига тайёргарлик кўраётган «Динамо» жамоаси Самарқандда ўртоқлик ўйини ўтказди.

«Динамо» стадионида кечган баҳсда Ҳаким Фузайлов жамоаси Биринчи лига баҳсларига тайёргарлик кўраётган «Жомбой»га қарши майдонга тушишди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи бўлимда «Динамо» рақибидан тажриба бобида устун эканлигини кўрсатди. Жасур Ҳасановнинг узатмасини Темур Усмонов голга айлантириб, ҳисобни очган бўлса, 4 дақиқа ўтиб, Сардор Эминовнинг тўп оширишини яна ўша Усмонов голга айлантириб, дубль қайд этди. 68-дақиқада Темур Исмоилов фарқни учтага оширган бўлса, 72-дақиқада Шохруҳ Абдураҳмонов жарима майдони ташқарисидан ажойиб голга муаллифлик қилди – 4:0.

Маълумот учун, «Динамо» Про лига 1-турида 24 март куни Самарқандда «Янгиер» клубини қабул
қилади.

17 март (чоршанба)
Ўртоқлик учрашуви. Самарқанд
«Динамо» - «Жомбой» - 4:0
Голлар:
Темур Усмонов 60, 64, Темур Исмоилов 68, Шохруҳ Абдураҳмонов 72.
«Динамо»: Фарҳод Раҳматов, Обид Жўрабоев, Муҳаммадқодир Ҳамралиев, Жасур Ҳасанов, Комил Шарофутдинов, Олег Марчук, Ҳумоюн Шербўтаев, Сардор Эминов, Тимур Ҳакимов, Акмал Козимов, Михайло Удод.
Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Ҳамроев, Жамшид Ҳасанов, Темур Усмонов, Темур Исмоилов, Шохруҳ Абдураҳмонов, Ғолиб Сарибоев, Сирож Мелиев.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика