UZ

Сўнгги янгиликлар

03:38ЕЧЛ. Кейинги босқичга чиққан барча жамоалар номи маълум  16 03:25ЕЧЛ. "Арсенал", "Бавария", "Челси", "Ливерпуль" ўз ўйинларида ғалаба қозонишди (сўнгги турнинг барча натижалари)  27 03:20ЕЧЛ. "Барселона" ўз уйида "Копенгаген"ни мағлубиятга учратиб, умумий гуруҳ босқичини 5-ўринда якунлади  29 03:10ЕЧЛ. "Бенфика" дарвозабони 98-дақиқада гол уриб, "Реал"га ҳам, ўз жамоасига ҳам плей-оффни "кафолатлади"  68 03:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Галатасарой"ни мағлубиятга учратиб, тўғридан-тўғри кейинги босқичга йўл олди!  15 00:59ФИФА 2025 йилда трансфер учун энг кўп пул ишлатган клублар номини маълум қилди  3 00:38Лукас Пакетанинг "Фламенго"га ўтиши расман тасдиқланди. Футболчи унга қўйилган нотўғри айбловлар оқибатида ватанига қайтишга қарор қилди  0 23:41"Динамо" назорат учрашувида "Акрон"га кичик ҳисобда мағлуб бўлди  3 23:02Эрон. "Персеполис" меҳмонда Фуладга ютқазди. Ўрунов бир тайм ўйнади  0 22:33"Насаф" назорат учрашувида "Иртиш"ни мағлубиятга учратди  9 22:12"Қўқон-1912" Туркиядаги илк назорат ўйинида Косово клубига ютқазди  1 21:42"Манчестер Сити" Оскар Боббни АПЛнинг бошқа клубига сотиш бўйича келишувга эришди  0 21:09Стерлинг ўз академиясида болаларни машқ қилдирмоқда. "Челси" футболчиси бу мавсум майдонга тушмади  4 20:45"Челси" Эндрикни сотиб олиш учун катта сумма тўлашга тайёр  6 20:22"Барса" ва "Ман Сити" Дюмфрисга қизиқишини сақлаб қолмоқда  0

"Динамо" — "Нефтчи" учрашуви бошқа кунга қолдирилди Янгиликлар

"Динамо" — "Нефтчи" учрашуви бошқа кунга қолдирилди

Суперлиганинг 7-тури доирасидаги "Динамо" - "Нефтчи" учрашуви бошқа куни ўтказилади.

Шу йилнинг 23 апрель санасидан май ойининг биринчи ўн кунлигига қадар Самарқанд шаҳрига олий мартабали меҳмонлар ташриф буюриши кўзда тутилган, деб маълум қилди Самарқанд вилояти ҳокимлиги Лигага йўллаган мактубида. Хатда Суперлига 7-туридан ўрин олган "Динамо" — "Нефтчи" учрашуви санасини ўзгартириш сўралган. 

Мазкур беллашув 25 апрель куни бўлиб ўтиши лозим эди. Эндиликда Самарқанд шаҳрида бу учрашувни ўтказиш имконияти камроқ эканлигидан келиб чиқиб, у Лига тақвим режасидан захира куни сифатида ўрин олган июль ойининг дастлабки кунларидан бирида ўтказилади. Беллашувнинг аниқ санаси Ўзбекистон кубоги мусобақасининг 1/8 финал босқичига қуръа ташланганидан сўнг эълон қилинади. 

Маълумот учун, Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинлари 21 май куни ўтказилади. 22 май куни эса мусобақанинг 1/8 финал босқичига қуръа ташланади. Суперлиганинг 13-15-тур учрашувлари саналари қуръа натижасидан келиб чиққан ҳолда эълон қилинади.

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика