«Динамо» - «Насаф» учрашуви чипталари 10 минг сўмдан сотувга чиқди

Narzulla Saydullayev
7 мар 2019, 13:09
Яна икки кундан кейин Самарқандда Суперлига-2019 очилиш учрашуви “Динамо” – “Насаф” ўйини ўтказилади.

Бир неча кундан буён Самарқанд шаҳрининг турли чорраҳаларидаги 24 та йирик экранлар (Sity TV)да “Динамо” – “Насаф” ўйини афишаси намойиш этилмоқда. Қолаверса, учрашув анонси “Samarqand TV” орқали ҳам берилмоқда. Клуб сингари стадионда ҳам Суперлига баҳсига катта тайёргарлик ишлари олиб бормоқда.

Катта футбол ҳавосини соғиниб қолган Самарқандда 9 март, шанба кунги ўйинда ўйингоҳ мухлислар билан тўлиши кутилмоқда. Самарқанд ва Қашқадарё қўшни вилоятларнинг бош клублари ўртасидаги учрашув ҳозирдан мухлисларнинг катта қизиқишларига сабаб бўлмоқда. Шанба куни ўйиндан олдин соат 14:30дан бошлаб концерт ва кўргазмали дастурлар, расмий очилиш маросими ўтказиш режалаштирилган. Таниқли санъаткорлар куй-қўшиқлари билан мухлислар олдида чиқиш қилишади.

Бугундан бошлаб “Динамо” стадионида 1-тур доирасидаги “Динамо” – “Насаф” ўйини чипталари сотувга чиқди. Чипталар 10 минг сўмдан сотилмоқда. Ўйин куни стадион кассаларида чипталарга навбат катта бўлиши мумкинлиги боис, имконқадар чипталарни ҳозирдан ҳам сотиб олиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “Динамо” – “Насаф” учрашуви 9 март куни соат 16:00да бошланади.

9 март (шанба)
Суперлига. 1-тур.
«ДИНАМО» - «НАСАФ»
Самарқанд, “Динамо” стадиони.
Ўйин вақти
: 16:00
Чипта нархи: 10 000 сўм.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Динамо” клуби матбуот хизмати