UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  0 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  3 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  9 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5 19:17Эрон пойтахтида учта йирик стадион қурилади  3 18:38АПЛнинг нархи ошган ва тушган футболчилари: Абдуқодир Ҳусановнинг қиймати қанча?  2 18:12АПЛда футболчиларни жароҳатдан асраш учун янги қоида кучга киради  4

"Динамо" футболчилари "Бухоро"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди? Янгиликлар

"Динамо" футболчилари "Бухоро"га қарши ўйин ҳақида қандай фикрлар билдиришди?

Суперлиганинг 10-тури доирасидаги "Бухоро" – "Динамо" (2:2) учрашувидан кейин меҳмонлар вакиллари – Хислат Халилов, Марко Станоевич, Миржаҳон Мираҳмадов ва Ратиньо ўз таассуротлари билан ўртоқлашди.

Хислат Халилов:

"Бугун ғалаба қозона олмадик. Мухлислар олдида узр сўраймиз. Кейинги ўйинларда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. 

Албатта, таъкидлаганингиздек, шу пайтга қадар мағлубиятга учрамаган бўлсак-да, кўп дуранг қайд этдик, бу кейинчалик зараримизга ишлаши мумкин. Лекин қўлимиздан келганча ҳаракат қиляпмиз. 

Ҳа, бугун жамоани мағлубиятдан сақлаб қолувчи гол муаллифига айландим. Гол уриш ҳар қандай футболчига ўзгача таассурот бахш этиши табиий ҳол. Бироқ барибир ғалаба голи бошқача эди. 

Бизнинг минимум мақсадимиз совриндорлар сафидан ўрин олиш ҳисобланади. Ҳали мавсумнинг катта қисми олдинда, шу боис қайси жамоалар чемпионлик учун курашишини аниқ айта олмайман. Ҳаммасини вақт кўрсатади".

Марко Станоевич:

"Биз учун оғир ўйин бўлди. "Бухоро" шундай аҳволдаки, беллашув қийин кечиши аниқ эди. Учрашувни яхши бошладик, аммо иккинчи бўлимда ишлар биз истаган йўналишда кетмади. Ютқазаётган эдик, лекин охирида вазиятни ўнглашга улгурдик.

Ҳа, ҳали ҳеч кимга мағлуб бўлмадик. Ҳеч бир жамоадан ортда қолмаяпмиз. Ҳар бир ўйинни аввалгисидан яхшироқ ўтказишга ҳаракат қиляпмиз. Айта оладиган гапим шундан иборат. Кейинги ўйинда бугун йўл қўйган камчиликларимизни тузатишга ҳаракат қиламиз".

Миржаҳон Мираҳмадов:

"Иккала жамоа учун қийин ўйин бўлди. Бугун мағлубиятга учрашимиз ҳам, ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. 

Об-ҳаво ҳам ўзгача бўлди. Биринчи бўлимда иссиқ иқлим ҳукм сураётган бўлса, иккинчи бўлимга қайтатганимизда атрофни чанг-тўзон қоплаганди, Сурхондарёга тушиб қолдикми деб ўйладик. 

Мухлисларга ҳам раҳмат айтаман, улар бизни ҳамиша қўллаб-қувватлаб туришибди. Биз бундан-да яхшироқ натижалар қайд этишга ҳаракат қиламиз".

Ратиньо:

"Ўйинда етарлича имкониятлар ярата олмадик, биринчи биз ўз вазифамизни бажардик, лекин иккинчи бўлимда ўйинни назорат қила олмадик, натижада иккита гол ўтказиб юбордик.

Ўзбекистонда ҳам Бразилиядаги сингари маҳоратли футболчилар етишиб чиқиши мумкиндир. Ҳар бир мамлакатнинг ўзига хос хусусиятлари бор. Спортчида индивидуал фазилатлар мавжуд бўлади, шунчаки уларни кундан-кунга ривожлантириб бориш керак.

Суперлиганинг бошқа жамоаларида тўп тепаётган бразилияликлар билан деярли алоқада эмасман".


Оқил Абдубарноев суҳбатлашди.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика