UZ

Сўнгги янгиликлар

08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  0 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  3 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  0 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  4 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  26 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  47 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3

«Динамо» - «Бухоро»: ким анъанани бузади? Янгиликлар

«Динамо» - «Бухоро»: ким анъанани бузади?

Суперлига 18-тури доирасидаги эътиборли тўқнашувлардан бири икки кўҳна шаҳарлар Самарқанд ва Бухоронинг бош жамоалари ўртасида кечади.

Даврон Файзиев ва Муҳсин Муҳаммадиев қўл остидаги жамоалар иштирокидаги учрашув шиддатли ўтиши кутилмоқда.

Суперлига. 18-тур.
27 август (сешанба)
«Динамо» - «Бухоро»
Бош ҳакам
: Акобир Шукуруллаев
Ўйин бошланиш вақти: 17:00

Динамо

Суперлига. 18-тур

27/08/2019, 17:00

3
:
0
Тугади

Бухоро

Андрей Сидоров - 68', Саламат Қутибоев - 70', Сардор Сулаймонов - 73'

45'
90'
68'  Андрей Сидоров
70'  Саламат Қутибоев
73'  Сардор Сулаймонов


Жорий мавсумда...

Ушбу икки жамоа ҳам иккинчи даврани ҳозирча муваффақиятсиз ўтказмоқда. “Динамо” сўнгги ўйинлардаги мағлубиятлардан кейин турнир жадвалида 9-ўринни банд этиб турган бўлса, “Бухоро” қатор очко йўқотишлар туфайли сўнгги – 14-ўринга тушиб қолди. Самарқанддаги учрашув икки жамоа учун ҳам жуда муҳим аҳамият касб этади.

“Динамо”нинг сўнгги тур ўйинлари:

12-тур. Динамо – Локомотив – 2:1
13-тур. Динамо – Бунёдкор - 1:2
14-тур. Бунёдкор – Динамо - 4:2
15-тур. Локомотив – Динамо - 2:0
16-тур. Динамо – Қўқон-1912 - 0:1
17-тур. Қизилқум – Динамо - 2:1
18-тур. Динамо – Бухоро

«Бухоро»нинг сўнгги тур ўйинлари:

12-тур. Навбаҳор – Бухоро – 3:1
13-тур. Бухоро – Андижон - 1:0
14-тур. Андижон – Бухоро - 2:0
15-тур. Бухоро – Навбаҳор - 0:0
16-тур. Пахтакор – Бухоро - 5:0
17-тур. Бухоро – Сўғдиёна - 1:1.
18-тур. Динамо – Бухоро

Ўзаро учрашувлар: 46-тўқнашув...

Ўзбекистон миллий чемпионати старт берилган 1992 йилдан буён «Динамо» ва «Бухоро» клублари Олий Лигада шу кунгача 45 марта куч синашишган. Шундан 20 та баҳсда “Бухоро”, 16 учрашувда эса “Динамо”нинг қўли баланд келган. 9 та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Бухоро” томонида: 58:56. “Бухоро” ўзаро ўйинларда 69 очкога эга бўлган, “Динамо” эса 57 очкони қўлга киритган. “Динамо”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:1га тенг бўлса, “Бухоро”нинг тарихда “Динамо” устидан эришган энг йирик ғалабаси – 6:0. Ушбу жамоаларнинг 1-даврада ўтган Бухородаги ўйинларида ҳисоб очилмаган – 0:0.

Факт: «Динамо» 7 йилдан буён «Бухоро»га мағлуб бўлмаяпти

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги натижаларига эътибор қаратадиган бўлсак, “Динамо” 2013 йилдан буён хоҳ уйда, хоҳ сафарда бўлсин “Бухоро” жамоасига мағлуб бўлгани йўқ.

«Динамо» ва «Бухоро» ўртасидаги сўнгги 10 учрашув:

11.05.2013 «Динамо» - «Бухоро» 1:0
21.09.2013 «Бухоро» - «Динамо» 0:2
14.06.2014 «Бухоро» - «Динамо» 1:1
02.11.2014 «Динамо» - «Бухоро» 0:0
20.03.2015 «Бухоро» - «Динамо» 1:1
08.08.2015 «Динамо» - «Бухоро» 2:0
15.04.2017 «Динамо» - «Бухоро» 3:1
16.09.2017 «Бухоро» - «Динамо» 0:0
19.05.2019 «Бухоро» - «Динамо» 0:0.
27.08.2019 «Динамо» - «Бухоро»

Эски танишлар: Насимов ва Муҳаммадиев...

“Динамо” ва “Бухоро” таркибида шундай шахслар борки, улар учун ушбу баҳс собиқ жамоаларига қарши ўйин бўлади. Хусусан, “Динамо” сафидаги Баҳодир Насимов ўтган мавсумда “Бухоро”да муносиб тўп суриб, мухлислар олқишига сазовор бўлган бўлса, “Бухоро” сафида ҳам самарқандлик мухлислар олқишига сазовор бўлганлар бор. Хусусан, “Бухоро” устози Муҳсин Муҳаммадиев 2000-йиллардаги ажойиб ўйинлари ва голлари билан бутун Самарқанд аҳли қалбидан бир умрга ўрин олган. Тожикистонлик собиқ футболчи орадан 18 йил ўтиб, Самарқандга мураббий сифатида ўз жамоаси билан ташриф буюради.

Шунингдек, “Бухоро” ҳужумчиси Сардор Сулаймонов ҳам 2017 йилги мавсумда “Динамо” сафида Олий Лигада дебют қилиб, мухлислар эътиборига тушган.

«Динамо» ва «Бухоро»да тўп сурганлар...
Умуман олганда, ушбу икки жамоада тўп сурган самарқандлик ва бухоролик футболчилар талайгина. Жумладан, Олим Тиллаев, Михаил Фомин, Илҳом Юнусов, Асқар Муҳиддинов, Артём Филипосян сингари самарқандлик футболчилар “Бухоро”да ҳам муносиб тўп сурган бўлишса, Улуғбек Бақоев, Жамшед Саидов, Шуҳрат Файзиев сингари бухоролик футболчилар “Динамо” сафида ҳам мухлислар қалбидан ўрин олишган.

Биласизми...
Муҳсин Муҳаммадиевдан ташқари тожикистонлик Ҳаким Фузайлов ва Раҳматулло Фузайловлар ҳам “Динамо” ва “Бухоро”да фаолият олиб боришган.

Жамоаларнинг 2-даврадаги трансферлари:
«Динамо» трансферлари: Баҳодир Насимов (Навбаҳор), Достон Абдураҳмонов (Нефтчи).

«Бухоро» трансферлари: Фатхулло Фатхуллоев (Тожикистон), Милован Капор (Канада), Жаба Липартиа (Украина), Вили Исиани (Грузия), Асилжон Бегимқулов (Хўжанд), Бобир Амонов (Андижон), Сардор Сулаймонов (Андижон), Мурод Бобожонов (Қизилқум), Даврон Умиров (Бунёдкор).

«Динамо» клуби матбуот хизмати.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика