UZ

Сўнгги янгиликлар

18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  1 18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  167 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  5 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  21 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10

"Динамо" бош мураббийи истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнига маҳаллий мутахассис тайинланди Янгиликлар

"Динамо" бош мураббийи истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнига маҳаллий мутахассис тайинланди

Бугун, 20 май куни "Динамо" ПФК қароргоҳида клуб раҳбарияти ҳамда жамоа иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Унда жамоанинг сўнгги турларда қайд этган қониқарсиз натижалари атрофлича муҳокама қилиниб, клуб бош мураббийи Предраг Роган билан дўстона хайрлашилгани маълум қилинди. Сербиялик мутахассис билан бирга унинг ёрдамчиси Иван Йевич билан ҳам ҳамкорлик тўхтатилди. "Динамо" ҳамда мураббийлар ўртасидаги шартнома икки томонлама бекор қилинди. "Динамо" жамоаси Предраг Роган ва Иван Йевичга клубдаги фаолияти ҳамда ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдириб, уларнинг кейинги фаолиятига омад ва зафарлар тилаб қолади.

"Динамо" клуби раҳбарияти қарорига кўра, бош мураббий этиб шу пайтга қадар клуб спорт директори лавозимида фаолият юритган Андрей Шипилов тайинланди. Андрей Сергеевич "Пахтакор" мураббийлар штаби ва "Металлург" клуби бош мураббийи сифатидаги фаолияти билан мухлисларга танилган. "Динамо" ПФК раҳбарияти катта масъулият юкланган жамоанинг янги бош мураббийига омад ва зафарлар тилайди.

Маълумот учун, "Динамо" Суперлига 10-тури доирасида 23 май куни ўз майдонида АГМК жамоасини қабул қилади.


Рейтинг: -24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика