UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  3 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  0 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  83 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  6 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10 15:29Шерзод Жўраев: “Қайси йўналишда бўлса ҳам “Навбаҳор” муваффақиятларига ҳисса қўшиш мен учун шараф”  1 15:06"Пахтакор"нинг икки етакчиси чет элга йўл олишни рад этиб, клубда қолишга қарор қилди  15 14:10"Ливерпул"га Родриго қизиқ. "Реал" вингери трансфери Диас кетган тақдирдагина амалга ошади  3 13:20Аббос Файзуллаев ҳам "Истанбул Башакшеҳир"га трансфер қилинадими? Шомуродов бу саволга жавоб берди  11 13:05Суперлига-2025. Биринчи даврадаги энг яхши 10 та трансфер  2 12:25Месси 6 ўйинда 11 та гол уриб, МЛСнинг 7 йиллик рекордини ўрнатди  53 11:35Нкунку "Челси"ни тарк этади?!  2 11:07МЮ “Реал“ футболчига 90 миллион таклиф қилди  5

Дилявер Ваниев: "Агапов қисқа фурсат ичида чемпионат тўпурлари рўйхатидан ўрин олди" Янгиликлар

Дилявер Ваниев: "Агапов қисқа фурсат ичида чемпионат тўпурлари рўйхатидан ўрин олди"

Про-лиганинг 10-туридан ўрин олган "Машъал" - "Бухоро" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Дилявер Ваниев матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида 

- Бугунги ўйинда жуда кўплаб вазиятлар яратдик. Шундай экан, нега мағлубият ёки дуранг ҳақида ўйлашимиз керак? Голли вазиятларни кўпроқ юзага келтирдикми, демак ғалабага ҳақли эдик. Ўйиннинг якуни ҳам биз истагандек жамоамизнинг ғалабаси билан якунланди. 

Бугунги ўйин ҳар икки жамоа учун жуда оғир ўтди. Гарчи ўйин охирида гол киритиб ғалабага эришган бўлсак ҳам майдонда ҳақиқий кураш кечди. Муҳим ғалабани қўлга киритдик ва олға интилишда давом этамиз.

- "Машъал" дарвозасига белгиланган пенальти ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳакам ўша вазиятда пенальти белгиладими, демак шунга яраша асоси бўлган. Мен ҳакамларнинг хатоларини муҳокама қилмоқчи эмасман.

- Микола Агапов икки ўйиндан буён гол ура олмаяпти. Бунга нима сабаб бўлган деб ўйлайсиз?

- Агапов ўтган турда "Шўртан" дарвозасига пенальтидан гол ура олмади. Биз ундаги холатни ўрганиб чиқиб руҳий муммоси бор эканини сездик. Унинг юртида айни вақтда тинчлик эмас, ФИФА трансферларга рухсат бергани туфайли Агапов ҳозир шу ерда. Бунақа вазиятдан уйдан узоқда юриш осон эмас, унга оғир эканини барчамиз тушуниб турибмиз. Шундай бўлса ҳам у профессионаллик намойиш этаяпти, қисқа фурсат ичида чемпионат тўпурарлари қаторидан ўрин олди.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика