Дилшод Шарофетдинов жамоаси Малайзия кубогида кейинги босқичга чиқди
23 янв 2014 16:28
Янгиликлар
Дилшод Шарофетдинов жамоаси Малайзия кубогида кейинги босқичга чиқди
Куни кеча Малайзия Ассоциацияси кубоги биринчи босқич ўйинлари бўлиб ўтди.
Ҳамюртимиз Дилшод Шарофетдинов тўп тепаётган "Симе Дарби" клуби ўз майдонида АТМ (Ангактан Тентера Малайзия) клубини қабул қилиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Энди "Симе Дарби" кубокнинг 1/8 финалида "Фелда Юнайтед" клуби билан ўйнайди.
Шарофетдинов жамоаси Малайзия суперлигасини мағлубият билан бошлаганди. Чемпионатнинг 1-турида "Симе Дарби" сафарда "Келантан"га 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйганди.
2-турни "Дарби" 25 январь куни ўз уйида "Паханг"га қарши ўтказади.
Малайзия суперлигаси мусобақа жадвали ва кейинги ўйинлар тақвимини сайтимиз орқали билиб бориш мумкин.

Фикрлар