UZ

Сўнгги янгиликлар

10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  4 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  8 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  39

Дилшод Нуралиев: “Мустақил равишда ишлашни истаганим учун ёшлар терма жамоасига ўтдим” Янгиликлар

Дилшод Нуралиев: “Мустақил равишда ишлашни истаганим учун ёшлар терма жамоасига ўтдим”

2002 йилда туғилган футболчилар ўртасида янги ташкил топаётган ёшлар терма жамоасини эндиликда Дилшод Нуралиев бошқариб бориши ҳақида хабар бериб ўтгандик.

Ёшлар билан ишлаш хадисини олган мураббий енг ишмариб ишга киришиш арафасида. Биз эса Нуралиев билан суҳбатлашиб, айрим саволларга жавоб олдик.

- Дилшод ака, яқинда ОТЖда мураббийлар штаби ўзгарди. Бунгача сизни ушбу жамоада кўраётган эдик. Эндиликда нима билан машғулсиз?
- Таъкидлаб ўтганингиздек, ОТЖда янги мураббийлар гуруҳи фаолият бошлади. Мен эса мустақил равишда ишлашни истаганим учун янги ташкил топаётган Ўзбекистон U-13 ёшлар терма жамоасини бошқаришни лозим топдим.  

- Сиз тилга олиб ўтган ёшлар терма жамоасининг илк йиғини таниқли мутахассис Аҳмаджон Мусаев бошчилигида ўтганди...
- Биласизми бу терма жамоа энди-энди тузилмоқда. Менимча терма жамоалар маркази томонидан яқин кунларда расман тасдиқланса керак.

- Бош мураббий ким бўлади?
- Жавобгарликни ўз бўйнимга олдим. Энди-энди ишга киришамиз. Дарвоқе, шуни ҳам айтиб ўтишни истардимки, 2000 йилда таваллуд топган футболчилардан иборат бўлган U-15 ёшлар терма жамоамизни бугунги кунда Темур Олимхўжаев бошқармоқда. Мураббийлар штабида ушбу мутахассисга ҳам ёрдам бериб борадиган бўлдим.

- U-13 ёшлар терма жамоасида ёрдамчиларингиз кимлардан иборат бўлади?
- Бу ҳақда ҳозирча ўйлаб кўрганим йўқ. Яқин орада бунга ойдинлик киритилса керак.

- Бошқарувингиздаги терма жамоанинг яқин орадаги режалари қандай?
- Буни терма жамоа маркази аниқлайди. Катта эхтимол билан йиғинлар январь ва февраль ойларидан бошланса керак.  

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика