UZ

Сўнгги янгиликлар

22:16Рио Фердинанд: "Месси ҳам Ямалнинг ёшида ўйинга бунчалик таъсир ўтказа олмасди"  0 21:52Капелло Мбаппенинг тарафини олди  0 21:30"Анри майдон четида ғазабдан эс-ҳушини йўқотиб қўяй деди". Таниқли франциялик мутахассиснинг Ильгиз Танташев ҳакамлик қилган ўйинда ҳакамлардан қандай жаҳли чиққани ҳақида  1 21:12А Серия. "Кальяри" - "Интер" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 20:47"Милан" ПСЖга таклиф билан чиқди  0 20:16Россия термаси учун яна бир рақиб топилди  5 19:54Пеп Гвардиола: "Таслим бўлмайман"  2 19:36Флик ва Деку Леау трансферига ишонишмаяпти, аммо Лапорта уни сотиб олмоқчи  0 19:06Суперлигага қайтган "Бухоро" Қулматовни ўз сафига қўшиб олди  5 18:55"Барселона" Ольмо ишини ҳал қилиш учун ЛаЛигага VIP жойлар ҳужжатини юборди  2 18:36Шуҳрат Муҳаммадиев "Насаф" билан янги битим имзолади  0 18:02Катта эҳтимол билан АПЛни "Ливерпуль" ютади  7 17:15"Барселона" яна Ольмога ваъда беришни бошлади  0 16:35"Реал" клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча пул ишлаб олиши мумкин?  9 16:14"Ланс" етакчисини 15 млн еврога сотмоқда  3

Дилшод Нуралиев: "Гап мураббийнинг қаердан эканлигида эмас, балки Катанец тўғри танловдир" Янгиликлар

Дилшод Нуралиев: "Гап мураббийнинг қаердан эканлигида эмас, балки Катанец тўғри танловдир"

Тошкентнинг "Локомотив" клуби аввалги мавсумлардан эътиборан ўзининг академиясига катта эътибор қаратишни бошлади. Ёшлар билан ишлаш сиёсатини йўлга қўйди.

Бунинг самараси ўлароқ бош жамоада клуб тарбияланувчиларининг сони ортди. Шу кунга қадар асосий таркибда 10га яқин ёшлар дебют қилишга улгурди. Жавоҳир Алижонов, Дилшод Комилов, Жалолиддин Жумабоев, Азиз Амонов шулар жумласидандир. Бунда албатта "Локомотив" ўринбосарлар жамоасининг тўғри фаолият олиб бораётганлиги ўз сўзини айтмоқда. Мазкур жамоа таркиби йилдан йилга ёшариб бориши натижасида ўзини кўрсатиш истаги туғилган иқтидорларга катта йўл очмоқда. Улар орасида вилоятлардан келтирилган футболчилар ҳам борлигини айтиб ўтиш жоиз. Ҳусусан, бу йил "Одил Жуниор" академияси тарибияланувчиси бўлган 18 ёшлик Али Абдураҳмонов U-21 чемпионатида ўзини кўрсатаётган бўлса, U-18 Биринчилигида 8та тўп билан тўпурарлар қаторида кетмоқда. Биз шу ва бошқа мавзулар юзасидан бош мураббий Дилшод Нуралиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- "Локомотив" U-21 жамоасида ўтган йилгига қараганда таркиб ёшарганини ва янги номларни кўришимиз мумкин. Дастлаб бу борадаги фикрларингизни билдириб ўтсангиз. Олдинлари ўринбосарлар жамоасида ҳаттоки ёши катта футболчиларни ҳам кўрардик...

- Тўғри айтдингиз. Ҳозирда жамоамизда 2003, 2004, 2005 йилда туғилган ёш футболчилар ҳам тўп тепмоқда. Уларни излаб футбол мактабимизга олиб келиб ўртоқлик ўйинларида, расмий баҳсларда синаб кўрмоқдамиз.  Олдимизга иложи борича таркибни ёшартириш вазифаси қўйилган.  Мақсадимиз асосий таркибга иложи борича кўпроқ футболчиларни етказиб бериш. Камчиликлар жуда кўп. Буни тушуниб турибмиз. Ўйлайманки, тўғри йўлдан кетмоқдамиз. 

- Одатда хориждан келган тажрибали мураббийлар тайёр футболчиларни ўйнатишни яхши кўришади. Чунки ундан натижа талаб қилинади. Микаэль Секейра ўринбосарлар жамоаси билан қай даражада қизиқмоқда? Эътибори қандай?

- Эътибор қаратишга қаратмоқда. Барибир ҳозирда ўринбосарлар жамоасида бирданига асосий таркибда ўйнаб кета оладиган футболчи кам бўлади. Секин-аста ўйин натижасидан келиб чиқиб туширса мақсадга мувофиқ бўларди. Жорий йилда тўрт нафар ёш футболчимиз бош жамоага берилди. Ҳумоюн Абдуалимов, Игорь Чикризов, аввалги мавсумда Жалолиддин Жумабоев, Жавоҳир Алижонов, Дилшод Комиловлар дебют қилишганди. 

- Бевосита мутахассис сифатида терма жамоамизга Сречко Катанецнинг тайинланишига муносабат билдирсангиз? Олдинги интервьюларингизда бизга кўпроқ Испания тажрибаси кераклигини айтгандингиз...

- Терма жамоа мураббийини муҳокама қилиш менинг ваколатимга кирмайди. Лекин мутахассис сифатида шуни айтишим мумкинки, мана бир неча йил турли ёшдаги терма жамоаларда ишлаб келдик. Хорижлик мураббий ўз номи билан хорижлик. У келса биринчи навбатда шароитлар яратиб беришга уринишади. Ўзимизнинг мураббийларга унчалик қилишмаса ҳам. Иккинчидан чет эллик мураббий Европадаги талабга мувофиқ иш олиб боради. Европада талаб кучайиб бормоқда. Янгиликлар жуда кўп. Олдинлари терма жамоаларда ишлаганимда кўп хорижга чиқар эдик. Халқаро турнирларда иштирок этганмиз. Тажриба алмашиш имкони бўларди. Гап мураббийнинг қайси давлатдан эканлигида эмас. Балки Катанец танлови тўғридир. Ҳаммасини вақт кўрсатади. 

- Сизнингча футболчи мураббийни танлаши керакми ёки мураббий футболчини? 

- Бу нарса нотўғри. Футболчи ҳеч қачон мураббийни танлаши у ёмон ёки бу яхши дейиши керакмас. Аксинча мураббий футболчини танлаши лозим. Ҳамма мураббий ҳам яхши футболчини истайди. Майдонда ўзини кўрсатган футболчининг хулқ-атвори терма жамоага тўғри келмаслиги мумкин. 

- Нима учундир бизда 1996-1997 йилда туғилган футболчилардан сўнг қандайдир яхлти тизим парчалангандек бўлди. Қатар мисолида оладиган бўлсак Феликс Санчес ўзи ёшлигидан тарбиялаган футболчилар билан якунда Осиё кубогида зафар қучди. Ёки ўз вақтида Маҳди Али 1989 йилда туғилган футболчилар билан Осиё чемпионати, Осиё ўйинлари, Жаҳон чемпионатида кучли жамоалар қаторига кирган. Якунда мазкур авлод олимпиядаги йўлланман қўлга киритган, 2015 йил Австралиядаги Осиё кубогида бронза медалларига эга чиқди. Бизда ҳам мана шу тизимни йўлга қўйиш вақти келмадимикин? Дейлик "Олимпик" мана шу йўлдан кетаётгандек таассурот қолдирмоқда...

- "Олимпик" лоийҳаси натижа берадими ёк йўқми буни вақт кўрсатади. Бирор давлатда бу нарса иш берди ёки бермади, дея олмайман. Энг яхши футболчиларни бир жамоага йиғишнинг иложи йўқ.  Бу мумкин ҳам эмас. Шахсий фикрим шундай. Лекин мана кўриняпти иқтидорли келажаги бор футболчилар тўп тепмоқда. Улар билан тўғри ишлаб, ўйинни яхши йўлга қўйса натижа беришига ишонаман. Қатар лойиҳаси ҳақидаги саволни раҳбарларга берганингиз маъқул. Бу юрт терма жамоаси бош мураббийи Феликс Санчес билан бирга бошлаганмиз. Иккимиз ҳам 1996 йилда туғилган футболчиларни шакллантирганмиз. Энди бизда натижа кўрсатсангиз яхши, кўрсатмасангиз дарров ёмон отлиққа чиқасиз. Нафақат ўзим, балки қолган мураббийлар мисолида ҳам айтмоқдаман. Феликс Санчес турли ёшдаги терма жамоаларда ишлаган. Унда ҳам ҳеч қандай натижа бўлмаган. Лекин унга ишониб топширишди. 10 йиллик меҳнати самара берди. Катанец йигитлар билан яхши тил топишиб тўғри ишласа кўзланган мақсадимизга эришамиз. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика