UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21"Реал" ТВ Родригонинг жарима майдонида йиқилиши ҳақида: "Трансляция контакт пайтида бошқа кадрга ўтиб кетди"  0 16:02Ҳожимат Эркинов: "Бундан футболчи чиқмайди, бўйи паст" деб айтганлар бўлган"  0 15:43"Наполи" Неймар билан шартнома имзоламоқчи бўлган экан  0 14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  6 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  7 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  6 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  11 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  3 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   2 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  49 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  5 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  5

Дилшод Жўраев: “Олмалиқ” жамоасининг натижалари ҳозирча ёмонмас, қолганини вақт кўрсатади” Янгиликлар

Дилшод Жўраев: “Олмалиқ” жамоасининг натижалари ҳозирча ёмонмас, қолганини вақт кўрсатади”

Кеча олий лига 11-туридан ўрин олган “Олмалиқ” – “Металлург” (1:0) учрашуви бўлиб ўтди. Ушбу баҳсдан сўнг “Олмалиқ” клуби футболчиси Дилшод Жўраев ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

“Металлург” жамоасига қарши учрашув мухлисларга ёқадиган ҳужумкор ўйин бўлди. Бу йилги дерби аввалгиларига қараганда бошқача рухда ўтди. “Металлург” хурматга лойиқ жамоа. Рақибларимиз биринчи бўлимда жуда яхши ўйин кўрсатишди. Иккинчи бўлимда эса биз ўз ўйинимизни намойиш этдик ва хақли равишда ғалаба қозондик. Тартибли ҳимоя ва тартибли ҳужум эвазига “Металлург”ни мағлубиятга учратдик. Ҳар бир жамоада кўтарилиш ва пасайиш даври бўлади. Фикримча “Металлург” жамоаси ушбу вазиятдан чиқиб кетади ва ўйин услубига эга бўлади. “Олмалиқ” жамоасининг натижалари ҳозирча ёмонмас, қолганини вақт кўрсатади”, - дейди “Олмалиқ” клуби футболчиси Дилшод Жўраев.


Жаҳонгир Сотволдиеев ёзиб олди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика