UZ

Сўнгги янгиликлар

08:10«Сурхон» «Пахтакор» футболчисини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди  0 07:41«Нефтчи»нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Андижонда давом эттиради  2 02:08Александр-Арнольд "Реал"нинг шорт листида биринчи ўринда турибди  2 00:44"Барселона" Германия терма жамоаси ўйинчисини трансфер қилишга яқин  0 00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  4 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  3 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  6 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   7

Дилшод Андаев: "Бизга турнир жадвалининг аҳамияти йўқ" Янгиликлар

Дилшод Андаев: "Бизга турнир жадвалининг аҳамияти йўқ"

Ўзбекистон Биринчи лигаси доирасидаги 20-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Мавсум якунланиб бормоқда. "Машъал-2" эса икки тур аввал кучли саккизликда қолишни уддалаб бўлди.
"Машъал-2" жамоаси бош мураббийи Дилшод Андаев мавсум ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Дилшод ака мавсум якунланиш арафасида. Жамоанинг сўнгги икки турни сафарда ўтказиб 6 та тўп ўтказиб юборди ва мағлуб бўлди. Бу нима билан боғлиқ?


Айни вақтга келиб жамоамизда бор йўғи 14 та ўйинчи қолган. 5 та футболчимиз жароҳатда, 3 та футболчимиз ёшлар терма жамоасида . Шу боис биз вазифа бажарилгандан сўнг бор эътиборимизни ёшларга қаратмоқдамиз. Уларга имкон берамиз ва улар ичида энг яхши ўйин кўрсатганларини кейинги босқичда асосий таркибда кўрамиз. Умуман олганда мен учун натижа иккинчи даражали.

- Жамоанинг ўйинлари турдан турга кучайиш ўрнига пастлаётгандек туйилмаяпдими?


Албатта пастлаяпди. Бир ойда 9 та катта учрашувда майдонга тушаётган ёшлар ҳаддан ташқари чарчаб қолган. Ўзингиз ўйлаб кўринг Олий лигада битта жамоа бир ойда кўпи билан 3 та ўйин ўтказиб қанча вақт таътилга чиқади. Биринчи лига эса ёзин-қишин давом этиб , устига устак 10 тагча майдонга тушади. Бу Олий лига олдида дахшатку. Ёш ва энди катта футболга қадам футболчи 9 талаб учрашувда майдонга тушса, Олий лига 3 та учрашув ўтказса қандай қилиб чарчоқ бўлмаслиги мумкин? Айниқса бугунги кунда ҳам давом этаётган об-ҳавони кўрсак буни сабабини ҳам топгандек бўламиз. Шахсан ҳозирги кунда Муборак ва бошқа иссиқ минтақаларда футбол ўйнаш жуда оғир. Об-ҳавони ҳам инобатга олиш керак эди. Бу вақтда жамоалар таътилга чиқмаса бўлмайди. Айнан бундай кескин иссиқлик ўйинларимизнинг пастлашига ҳам сабабчи бўлади.

Мен фақат об-ҳаво ёки тақвимни сабаб қилиб кўсатмоқчи эмасман. Жамоамизнинг турдан-турга ўйини пастлаётганига сабаб бу - футболчиларнинг ўзига ҳаддан ташқари кўп ишониб юбораётганлиги. Футболчиларим ҳаммаси жуда бўш ўйин кўрсатмоқда. Улар саккизликка кирдик ва вазифа бажарилди тамом деб ишонч ҳосил қилиб қўйган. Ўзларини жуда ҳам эркин ҳис қилмоқда ва "Гулистон" билан ўйинда натижани кўрсатди. Ҳар бир ўйинга худди саккизликка кира олмаган ва мана шу ўйинни ютсак кирадиган жамоадек майдонга тушганда эди ҳозир камида иккинчи ўринда турардик.

- Мавсум аввалида суҳбатлашганимизда "Машъал-2" саккизликка кира олса яхши натижа бўлишини ва агар кира олмаса ҳам ишлашда давом этишингизга айтиб ўтган эдингиз. Мана саккизликка кирди ва бу кўп жиҳатдан нималар билан боғлиқ?

Бир футболчини тарбиялаш учун камида 4 йил керак экан. Мисол учун айнан бугун таркибимизда ҳаракат қилаётган футболчилар 1995 йилда туғилган ёшлар кўпчиликни ташкил этади. Улар 2011 йилда академияни тамомлаган бўлса бугунги кунгача тинимсиз ишлаб келди. Бир жамоа шаклланиши учун мана 4 йил кетган бўлса энди натижа кўрсата бошлади.  Хоҳлаган жамоани тузган тақдирда ҳам натижага тезда эришиб бўлмайди. Тўрт йиллик жамоа билан бирга ишлаб қийинчилик билан саккизликда қолмоқдамиз. Академиямизни битирганлар энди ўз натижасини бермоқда.

- Иккинчи даврада таркибда ўзгаришлар бўладими?

Бўлади. 3-4 футболчи жамоани тарк этади. Уларни ўрнига ёшлардан жалб этмоқчимиз. Бу йилда 1998 йилда туғилган ёшларимиз академияни тамомлади ва айнан уларнинг ичида энг муносиблар таркибга киради.

- Мавсумда сизни қониқтирган ва қониқтирмаган жиҳат нима бўлди?


Мени бу мавсум энг қониқтирмаган жиҳат бу биринчи лигадаги ҳакамлик бўлди. Умуман олганда ҳакамликни бутунлай қайта кўриб чиқиш керак. Йилдан-йилга ҳакамлик пастлаб бормоқда. Баъзи ҳолатларни кўриб наҳот шу ҳам ҳакам бўлса деб ҳайрон қоламан. Уларнинг баъзиларида  футбол ҳақида умуман тушунча йўқ. Қандай қилиб ҳакам бўлиб қолгани мени қизиқтиради. Сафар учрашувларимизга жамоамизни очиқчасига "ўлдириб" ташлаган ҳакамлар қандай қилиб яна иш олиб бораётгани фақат ҳайратланарли. Бу гапларимдан сўнг албатта ҳакамлар бизга қарши бўлади лекин адолатлик ҳакамлик бўлмагунча футболимизни ривожлантириб бўлмайди.

Битта нарсани айтиб ўтишим керак. Айни вақтда ПФЛ биринчи лигани қайта кўриб чиқиш керак. Бу система умуман фойда бермайди. Мана бир неча йилдан буён давом этиб келаётган икки зонали биринчи лига кучайиб кетганини кўрганим йўқ. Ҳеч қандай шиддат ҳам йўқ. Икки минтақани иқтисод қиламан барибир иккичи босқичда яна сафарга бориш буни тушунмадим. Барибир ўша саккизта жамоа сафар учрашувларини ўтказади. Жамоалар сонини 16 та қилиб битта минтақали қилса самарали бўлар эди. Айни вақтда 16 та жамоа саккизликка кирса, қолган саккизта жамоа 6 ойни бекорчиликда ўтказади. 1 ҳафталик "пулька" учун камдан-кам жамоа тайёргарлик кўради. Баъзилар эса тўғридан-тўғри "пулька"га боради. Қолган вақт давомида саккизта жамоа фақат амалиётсиз қолиб кетади. Шу боис нечта жамоа бўлса ҳам молиявий имконияти бор жамоа бир минтақали босқичда майдонга тушиш керак.

Масалан бу йилда "Машъал-2" саккизликка кира олди. Агар кира олмаганда бизни бу жамоа нима  билан банд бўлар эди. Фақат машғулот ўтказиш билан футболчи тарбилаб бўлмайди. "Бунёдкор-2", "Пахтакор-2", "Локомотив БФК" агар кейинги босқичга ўта олмаса ҳам Тошкент шаҳрида доимий рақиблар билан амалиётда бўлади лекин бошқа жамоаларда бундай имконият йўқ. Амалиёт энг муҳими ва шу боис футболчи майдонга тушиш шарт.

Мен учун турнир жадвалининг аҳамияти йўқ. Қайси ўринда якунлашимиздан қаътий назар биз Ўзбекистон Миллий ва ёшлар терма жамоасига битта бўлса ҳам сифатли ўйинчи етказиб берсак шу кифоя.

- "Машъал-2" айни кунгача барча уй учрашувлари ўтказиб мағлубиятсиз якунламоқда. Бу нима билан боғлиқ?

Бугунги кунда "Машъал-2" учун уйда ёки сафарда ўйнашнинг аҳамияти бўлмай қолган. Кўпинча ўз майдонимизда об-ҳаво ҳам бизнинг фойдамизга ишлайди. Асосий сабаб шу деб ўйлайман.


- Мавсумда энг қийин ва энг осон учрашув деб қайсини танлар эдингиз?

Умуман осон учрашув ўтказганимиз йўқ. Энг оғири эса сафарда "Орол"га қарши бўлиб ўтди. 70 дақиқа майдонда 9 киши бўлиб ўйнадик ва сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. Бу жуда аламли бўлган эди.

- "Машъал-2" да нима учун гол уриш бўйича самарадорлик пас?

Ҳужумчиларда ўйин амалиёти кам. Ёш ҳужумчи гол уришга интилади ва кўп вазиятда шошилади ёки ўзи уришга интилади. Бу ёшлардаги энг ёмон иллатлардан бири.

- "Шўртан" билан муҳим учрашув олдидан фикрингиз?

Бизга рақибнинг қайси жамоа бўлишини аҳамияти йўқ. Шусиз ҳам таркибимизда 15тага яқин футболчини қийинчилик билан тўпаяпмиз. Кўпчилик жароҳатда ва терма жамоаси . Бизга қийин бўлади лекин биз имкониятимиз борича ўйин кўрсатамиз. Учрашув асосий таркиб майдонида бўлиб ўтади ва 18:30 да старт олади.

Сўнгги ўйинда ёшларимиз имкониятини охиригача курашади.

- Жамоанинг навбатдаги режалар қандай?

Бир ҳафта жамоа дам олишда бўлади, 18 июлда тиббий кўрикдан ўтади ва 19 июлдан бошлаб "Машъал" клубига қарашли "Чашма" оромгоҳида 1 ҳафталик машғулотлар бўлиб ўтади.  27 июль кунидан бошлаб машғулотларни Муборакда давом эттирамиз.  Бу вақт давомида "Насаф" ва "Бухоро" ёшларига қарши назорат учрашувларини ўтказамиз.

Ҳумоюн Давуров суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика