UZ

Сўнгги янгиликлар

02:18Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Фейха" меҳмонда "Ал Иттифоқ"ни мағлуб этди, Шукуров танаффусда алмаштирилди  0 01:25"Тоттенхем" Тимо Вернерга қизиқиш билдирмаяпти. Футболчи МЛСга йўл олиши мумкин  0 00:54"Ливерпуль" Хулиан Альваресни қандай қўлга киритиш режасини ўйлаб топди  4 00:27Бундеслига. "Лейпциг" ўз уйида "Боруссия Дортмунд"ни мағлуб этди ва ЕЧЛ ҳудудига максимал яқинлашиб олди  0 00:23Ла Лига. Мбаппенинг дубли "Реал"га меҳмонда "Вильярреал"да қарши ўйиндаги ғалабани тақдим этди  19 00:05А Серия. "Милан" ўз уйида "Комо"га қарши иродали ғалабага эришди  3 23:35Суперлига. "Бунёдкор" ва "Динамо" ғалаба қозонди, "Насаф" Андижонда дуранг ўйнади  5 23:30АПЛ. Ҳусанов автогол урган ўйинда "Манчестер Сити" "Брайтон" билан дуранг ўйнади  15 23:23"Арсенал" Нико Уильямс билан мулоқот қилмоқда. "Атлетик" вингерига "Бавария" ҳам бефарқ эмас  0 23:01Асрор Алиқулов: "Биз Суперлигада энг кам сметага эга бўлган клубмиз, бироқ..."  1 22:40Александр Хомяков: "Бугун жангвор дуранг бўлди деб ҳисоблайман"  6 22:22Рўзиқул Бердиев: "Бундай муҳитда ўйнаш ҳар бир жамоа учун ёқимли"  11 22:15"Динамо" "Машъал"ни минимал ҳисобда мағлуб этди  7 22:02АПЛ. "Ноттингем Форест" меҳмонда "Ипсвич"га 4та гол урди ва "Арсенал" билан орадаги фарқ максимал қисқартирди  2 22:00АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Брайтон" билан дуранг ўйнади, Ҳусановда автогол  60

Дилявер Ваниев: "Ботир Носиров фаолиятини якунлагани нотўғри маълумот. Муртозаев қўлини синдириб олди" Янгиликлар

Дилявер Ваниев: "Ботир Носиров фаолиятини якунлагани нотўғри маълумот. Муртозаев қўлини синдириб олди"

Суперлиганинг 16-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Машъал" (1:0) учрашувидан кейин меҳмонлар катта мураббийи Дилявер Ваниев ўз фикрларини билдирди.




"Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Албатта, охирги дақиқаларда гол ўтказиб юбориб мағлуб бўлиш аламли. "Қизилқум" бугун ғалаба қозонди, лекин фикримча тенг ўйин бўлди деб ўйлайман. Оҳирги дақиқаларда ҳимояда бунлай қўпол хатога йўл қўймаслигимиз керак эди. Навбатдаги ўйинга тайёрланамиз ва хатолар устида ишлаймиз. Аламлиси ўтган тур ўз майдонимизда ҳам мағлуб бўлгандик, бугун эса бундай ҳолат. Мағлубият янада жиддийроқ ишлашимиз кераклигини кўрсатиб бермоқда.

Ботир Носировнинг фаолиятини якунлагани нотўғри маълумот. Лекин, жамоамизда ўйновчи мураббий бўлиб қолган. Вазият шуни тақозо этгани учун уни майдонга тушурдим, асосий таркиб дарвозабони қизил карточка олган эди. Иккинчи дарвозабон эса жароҳат олган. Ботир Носировга ортиқча эътирозим йўқ. У фаолиятни якунласа ҳам жамоамизда мураббий сифатида ишлайверади.

Ҳумоюн Муртазоев қўлини синдириб олди, катта бўлмаган жаррохлик амалиётини ўтказди. Тикланиши учун эса вақт керак",- дейди Дилявер Ваниев.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика