

“Жамоа ичида нима содир бўлса, унга мен жавобгарман. Клубнинг Чемпионлар лигаси ва Испания кубогидан чиқиб кетишига ҳам мен жавоб бераман. Ҳар доимгидек ишлашда давом этиш керак. Натижаларни яхшилаш учун бизда 4 ой вақт бор. Ўйинчиларим нималарга қодир эканлигини биламан, шу боисдан хотиржамман. Рақиб ўз имкониятларидан ўтган ўйинда ҳам бугун ҳам унумли фойдалана олди. Бизда ҳам имкониятлар бўлди, аммо дарвозабон аъло даражада ўйин кўрсатди”, — дейди Симеоне.



