

"Атлетико Мадрид" клуби бош мураббийи Диего Симеоне ўз шогирди Антуан Гризманнинг сўнгги пайтларда кўрсатаётган ўйини ҳақида фикр билдирди.
"Антуан жамоадошлари учун жуда кўп вазиятлар яратмоқда. У сўнгги учрашувларда биз анчадан бери соғиниб қолган футболни намойиш қилмоқда. Менга эса бу ёқяпти", -дейди Диего Симеоне.



