Дибала «Реал»га ўтишни истамоқда

Narzulla Saydullayev
2 янв 2017, 09:23
«Ювентус» ҳужумчиси Пауло Дибала Турин клуби билан шартномани узайтирганини рад қилди.

«Ҳеч нимага қўл қўйганим йўқ. Кўрамиз, энди нима бўларкин», – дейди 23 ёшли аргентиналик.

El Mundo Deportivo нашри хабарига кўра, Дибала «Реал»га ўтишни истамоқда, «Ювентус» у билан келишувни 2021 йилга қадар узайтирмоқчи ва нархини оширмоқчи.

Дибаланинг трансферига Хамес Родригес, Иско ёки Матео Ковачич қўшилиши мумкин.

Айни пайтда Дибала йилига 3 миллион евро маош олмоқда, туринликлар маошини 5,5 миллионгача оширишмоқчи.

«Ювентус»нинг энг кўп маош олувчи футболчиси бу – Гонсало Игуаин. Ҳужумчи йилига 7,5 миллион евро пул топади.

«Барселона» ва «Реал» Дибалага қизиқиб қолишди

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: mundodeportivo.com