UZ

Сўнгги янгиликлар

14:03Пеп "Милан"га имконият бой берилгач: "Ман Сити" бугун яхшироқ ўйнади"  1 13:36Рожерио Микале: "Мисрликларнинг жанговар руҳи Ўзбекистонни мағлуб этишда ҳал қилувчи рол ўйнади"   15 13:14"Барселона" араблардан максимал равишда кўпроқ пул ишлаб олмоқчи  2 12:46"Севилья" "Интер" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 12:19Тадич ҳам Саудия Арабистонига кўчиб ўтадими? Унда "Ал Қодисия"дан таклиф бор  1 11:55Ўзбекистон футзал терма жамоаси Тошкентда йиғин бошламоқда — Даврон Чориев сафга қайтди   1 11:34МЮ ҳимоячиси "Вест Хэм"га ўтишга яқин турибди  3 11:09Доминикан Республикаси ОТЖ сардори Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади  14 10:44Даврон Ҳошимов иккинчи даврани Суперлигада ўтказади  8 10:10«Сурхон» ўтган йилги легионерини ортга қайтарди  5 09:37«Барселона» «отмен»! Нико Уильямс келажаги борасида бир қарорга келди  7 09:05«Бухоро» «Андижон» футболчиси билан шартнома тузди  2 08:32Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Япония билан жанговар дуранг ўйнади  7 07:58Испанлар Европани «забт этишди». «Қизил фурия» икки кун ичида иккита «Евро»да ғалаба қозонишди  8 07:26Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» «Сўғдиёна»ни мағлуб этди   1

Д.Файзиев: “Мухлисларга катта раҳмат айтаман” Янгиликлар

Д.Файзиев: “Мухлисларга катта раҳмат айтаман”

“Сўғдиёна” – “Навбаҳор” (2:0) учрашуви якунланганидан сўнг ташкил матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Даврон Файзиев иштирок этди.


– Бугун биз ўзимиз учун сув ва ҳаводек зарур очколарни қўлга киритдик. Биринчи 30 дақиқада устунлик меҳмонлар томонида бўлди. Агар улар тўп киритишганда, ўйин умуман бошқача кўринишда бўлиши мумкин эди. Мухлисларга катта раҳмат айтаман. Гарча ўтган турда йирик мағлубиятга учраганимизга қарамай стадионга 7500 га яқин мухлислар бизга ишонч билдириб ташриф буюриши биз учун катта шараф. Бугунги ғалабамиз билан оз бўлса ҳам мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди деб ўйлайман.

– Бугун майдонда сизга ёрдамчи сифатидан Руслан Аҳмедов ўрнида Александр Мочиновни кўрдик?


– Ҳа бу жуда тез рўй берди. Икки кун бўлди. Ўтган турда йирик мағлубиятга учрашганимиздан сўнг раҳбарият билан ишдан кетишим тўғрисида гаплашгандим. Раҳбарият эса менга ишонишда давом этишларини айтишди. Бу учун уларга катта раҳмат айтаман. Ҳозирча Руслан Аҳмедов ва Диёр Файзиевлар ёшларимиз билан шуғулланишаяпти. Ўтган кунидан бошлаб, Мочинов менга маслаҳатчи ва ёрдамчи мураббий вазифасида ишлай бошлади. Раҳбарият менга ўзим учун ёрдамчи танлашимни айтишганда, уни жамоамизга таклиф этдим.

– Жасур Ҳакимовни майдонга тушмаганлиги ҳақида тўҳталсангиз..

– Тўғри Ҳакимов бугун заҳирида қолди. Унинг номига клубимизга ЎФФдан чақирув ҳати келган. Олимпия терма жамоаси йиғинларига ва кейинги мусобақаларга қатнашиши тўғрисида. Биз бир ҳужумчига таяниб қолмаслик мақсадида, бугун унинг ўрнида Акмал Абдураҳмоновни майдонга туширдик. Ҳакимов терма жамоа билан бўлган вақтларда унинг ўрнида ҳаракат қиладиган футболчиларни яхшироқ аниқлаб олишимиз керак. Лекин Жасур жамоамизга ўз ўйини билан катта ёрдам берадиган футболчи.

– “Навбаҳор”нинг сўнгги икки ўйинларини ўрганиб чиққандик. Шогирдларимга меҳмонларнинг қарши ҳужумларига жиддий эътибор бериб, бор кучлари билан кураш олиб боришларини таъкидлагандим.

– “Интерфутбол” газетаси ва uff.uz сайтларида “Сўғдиёна” ҳақидаги мақолалар хабарлар кўпчиликни эътиборини тортди. Бу ҳақида қандай фикрдасиз?

– Ростини айтсам бундай хабарларга эътибор қаратмайман. Агар ҳаммани ҳар ҳил фикри билан яшайдиган бўлсак, билмадим қандай ҳаёт бўлади. Мен олдинлари ҳам айтганман, марҳамат ўйинларимизни стадионда келиб ўз кўзлари билан кўришсин. Сўнгги вақтларда биз томон отилаётган тошлар кўпайиб қолди. Ёмғирда ўйин бўлса “Сўғдиёна”га тегишли гаплар…ўша “Интерфутбол” газетасидаги кетма-кет мақолалар… Биз журналистларни ҳурмат қиламиз. Лекин асоссиз, ноўрин гапларга бундан кейин қатъий курашамиз ва жавоб берамиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика