UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  4 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

Development Cup–2017. Ўзбекистон ўсмирлар термаси Арманистонни мағлубиятга учратди Янгиликлар

Development Cup–2017. Ўзбекистон ўсмирлар термаси Арманистонни мағлубиятга учратди

Дилшод Нуралиев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Арманистон пойтахти Ереван шаҳрида давом этаётган Development Cup халқаро турнирида муваффақиятли юришини давом эттирмоқда.

Ўзбекистон ўсмирлар термаси кеча, 20 апрель куни Арманистон U-15 футболчиларига қарши баҳс олиб борди ва 1:0 ҳисобида зафар қучди. Учрашувдаги ягона голга Руслан Рўзиев муаллифлик қилди. Параллель равишда бўлиб ўтган ўйинда Македония ва Кипр ўсмирлари 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.

Эслатиб ўтамиз, Македония ўсмирларига қарши беллашувда Дилшод Нуралиев шогирдлари 2:1 ҳисобида зафар қучди.

Бўлиб ўтган икки турдан кейин Ўзбекистон U-15 термаси 6 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Кипр 4 очко билан иккинчи, Македония 1 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Мезбон Арманистон ўсмирлар термаси ҳисобида очко йўқ.

Эстага, 22 апрель куни мусобақанинг сўнгги ўйинлари бўлиб ўтади. Ўзбекистонлик футболчилар Кипр билан, арманистонлик футболчилар эса Македония билан баҳс олиб боради. 

Мазкур мусобақа Ўзбекистон ўсмирлар термаси учун 2018 йилги U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичига тайёргарлик вазифасини ўтайди. Саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.


Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика