Дест: “Месси инглиз тилини билмас экан, шу сабаб уни тушунолмадим”

Eldor Akmurzayev
6 окт 2020
Каталонияликлар янги ҳимоячиси Сержиньо Дест жамоа етакчиси Лионель Месси билан илк учрашуви ҳақида гапирди.

“Кўпчиликни кўрдим, шу қаторда Мессини ҳам. У инглиз тилини билмас экан, лекин учрашувимиз ўзгача аҳамият касб этди. Тўғриси, у менга нима деганини тушунолмадим. Нега “Барселона”ни танладим? Бу ерда ўйнашни хоҳлагандим, ёшлигимдаги севимли футболчим – Роналдиньо. Улар томонидан қизиқиш пайдо бўлганини билганимдан кейин эса қарор қабул қилишга қийналмадим”, дейди Дест.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: As