Депай: "Мен молиявий шароитларни эмас, орзуимни танладим"
08 май 2015 13:45
Янгиликлар
Депай: "Мен молиявий шароитларни эмас, орзуимни танладим"
- Трансферга оид миш-мишлар кўпайган сўнгги ҳафтани қандай ўтказдингиз?
- Бу вақт оралиғи жуда нотинч ўтди, чунки мен топ-клублардан бирини танлашим керак эди. Аммо "Манчестер Юнайтед" орзуимдаги ягона клуб, шу сабаб дўстларим ёки яқин инсонларимдан маслаҳат сўраганим йўқ.
Энди эса терма жамоадаги дўстларим ва "Манчестер Юнайтед"да йиғилган кучли футболчилар билан майдонга чиқишга сабрим чидамаяпти. Луи ван Гал каби буюк мутахассис билан ишлаш - бу катта бонус.
- Сиз билан жуда кўп клублар қизиқдими?
- Ҳа, кўп, аммо бир вақтнинг ўзида матбуотда пайдо бўлган миш-мишларга ишонмаслик керак. Мен молиявий шароитларни эмас, орзуимни танладим.
- Сиз ПСВда қолиб, жамоага Чемпионлар лигасида ёрдам бериш ҳақида ўйладингизми?
- ПСВда нафақат футбол сирларини балки инсонийликни ҳам ўргандим. Клубдан барчаси учун миннатдорман, аммо жамоани тарк этиш вақти келганини сездим. "Манчестер Юнайтед" таклифига шунчаки назар ташлаб қўйишнинг иложи йўқ.
ПСВ билан қўлга киритилган чемпионликдан хурсандман. Мухлислар бунга муносиб эди. Клубга келаси мавсумда энг яхши ниятларимни тилаб қоламан ва ПСВ чемпионликни ҳимоя қилишига умид қиламан.
Депайнинг агенти Кис Плоэгсма ҳам кичик интервью берди:
- Яқин вақт ичида биз тиббий кўрикдан ўтиб, қоғозбозлик билан шуғулланишимиз керак. Мемфис бу бошланиши эканлигини яхши билади ва унинг фаолияти чиройли хотиралар билан тўлиши учун Депай бор кучи билан меҳнат қилиши керак".
Фикрлар