Денис Коростиченко яна "Локомотив"га бош мураббий бўлди
21 окт 2022 10:57
Янгиликлар
Денис Коростиченко яна "Локомотив"га бош мураббий бўлди
"Локомотив" собиқ бош мураббийи Денис Коростиченко жамоага қайтгани маълум бўлди.
Бу ҳақда мураббийнинг ўзи Championat.asia сайтига маълум қилди.
"Локомотив"га қайтдим. Биз клубни Суперлигадан тушиб кетишдан сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз, аммо буни амалга ошириш жуда қийин бўлади", – деди ёш мутахассис.
Аввалроқ ПФЛ Коростиченконинг "Локомотив"га қайтганини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, яқин вақтгача “темирйўлчилар”ни Сервер Жепаров бошқараётганди. Унинг қўл остида жамоа 6 та учрашувдан 4 тасида мағлубиятга учради, яна 2 та учрашув дуранг билан якунланди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!
Фикрлар