UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30АПЛ. Лондон дербисида "Тоттенхэм" ва "Челси" ўзаро куч синашмоқда (онлайн ҳисоб)  0 22:14Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди  0 22:00АПЛ. "Арсенал" меҳмонда ғалабага эришди, МЮ эса қийинчилик билан дуранг қайд этди  13 21:48Максим Шацких: "Футболчиларимиз учун хурсандман, жамоам кўрсатган ўйин менга ёқди"  5 21:36Исломбек Исмоилов 5 нафар Осиё чемпионини Жаҳон чемпионатига олиб кетмади  5 21:25Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 1:1  0 20:53Александр Хомяков: "Андижон мен учун қадрдон шаҳар, лекин бу ерга ютиш учун келгандик"  11 20:27Ширер "Ливерпул"ни танқид қилди  5 19:34"Женоа" Патрик Вийера билан хайрлашди  0 18:58Суперлига. "Андижон" ўз уйида "Бухоро" билан дуранг ўйнади  36 18:437 та гол "Шўртан" - ОКМК ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 18:15"Барселона" футболчиси клуб билан шартномани узайтиришга рози  1 17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  7 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  1 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  1

Денис Коростиченко: "Про лиганинг даражаси Суперлиганики билан бир хил" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Про лиганинг даражаси Суперлиганики билан бир хил"

Про лига 4-тури доирасидаги "Хоразм" – "Локомотив" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Денис Коростиченко матбуот анжуманида қатнашди.


Ўйин ҳақида

Илк навбатда барчани ғалаба билан табриклайман. Бу муваффақиятга эришиш осон бўлмади. Рақиблар жуда яхши ҳимояланди. Балки бу биз учун яхши амалиёт ҳам бўлди. "Хоразм" учрашув бошидаги вазиятидан фойдаланиб олди. Шундан кейин бизга жуда қийин бўлди. Йигитлар жанговор ўйин ва характер кўрсата олишди ва ғалабани қўлга киритишди. Оғир сафар бўлди, рақиблар қаттиқ ҳимояланишди ва стандартларда анчагина хавфли эканлигини намойиш қилишди.

- Бугунги ўйинда Марат Бикмаевнинг майдонга тушмагани сабаби нимада?

- Ўйинларга режалар тузилади. Биз барча футболчиларга ишонамиз. Ўйинда захирага мурожаат қилишда шошилмадик. Аслида барча футболчилар ўйинга тушишга шай ҳолатда. Худо хоҳласа, кейинги ўйинда Марат ўзини кўрсатади.

- Про-лига савияси ҳақида нима дея оласиз?

- Кубок доирасида "Машъал" жамоаси сафарда "Сурхон" билан 0:0 ҳисобини қайд этди. Шунингдек, "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"га жанг таклиф қилди. "Насаф"га ҳам қийин бўлди. Шу сабабли бемалол айта оламан, Про-лига ҳам қийин, бир қанча жамоалар Суперлига даражасида.

- Майдон ҳолати хақида нима дея оласиз?

- Балки 2-3 ҳафтадан кейин яхши бўлиб қолиши мумкин. Бироқ бундай стадионда жамоалар ўзи истаган футболни намойиш қилиши жуда қийин.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика