UZ

Сўнгги янгиликлар

18:26Суперлига. "Хоразм" - "Шўртан" 1:0 (матнли трансляция)  12 18:18"Наполи" — "Фиорентина". Таркиблар маълум  0 17:54"Челси" — "Лестер" ва "Тоттенхэм" — "Борнмут" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 17:46ЎФА Тиббий қўмитаси Суперлиганинг 12 футболчиси даволаниши лозимлигини қайд этди  2 17:23ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Актобе"га имкониятни бой берди, меҳмонлар сафида уч нафар ўзбекистонлик ўйинчи асосий таркибда тушди  1 17:00"Хетафе" — "Атлетико". Альварес ва Гризманн асосий таркибда  1 16:37МЮ Зиркзеедан мамнун ва уни ёзда сотмоқчи эмас. Ҳужумчи 41 ўйинда 6+2 қайд этди  4 16:05Итсуки Урата: "Нефтчи" билан ўйин энди тарих, биз навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз"  0 15:55"Ливерпуль" Нуньесга ўринбосар бўладиган футболчи учун 50 млн евро тўлашга тайёр  0 15:25Тошкентда "Бунёдкор" ва "Нефтчи" ўртасида тўртта тўп киритилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:21Зоран Марушич: "Насаф"даги чемпионликни "Нефтчи" билан такрорлашни истайман"  3 15:13ЎзПФЛ наманганлик футбол мухлисларига мурожаат қилди  35 15:01Одил Ҳамробеков: "Бунёдкор" қайси ўринни эгаллайди? Жадвалга кузда қараймиз"  0 14:40Эшитдик-да! Тез орада Ўзбекистон Суперлигаси ўйинлари 10 та камерада тасвирга олинади  15 14:31Кими Мерк янги клуби билан шартнома имзолади  0

Денис Коростиченко: "Махарадзе легионер бўлса-да, ўзбек футболи афсонаси" Янгиликлар

Денис Коростиченко: "Махарадзе легионер бўлса-да, ўзбек футболи афсонаси"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Локомотив" (0:3) учрашувидан сўнг "темирйўлчилар" бош мураббийи Денис Коростиченко фикрларини билдириб ўтди.

- Ўйин ҳақида

- Барча "Локомотив" мухлисларини ва жамоамиз вакилларини ғалаба билан табриклайман. Яхши ўйнадик. "Олимпик"ни яхши билган ҳолда уларга қарши ўйнаш осон эмаслигини айта оламан. Биз Тимур Кападзе қўл остидаги жамоага қарши ўйнаш қийинлигини инобатга олиб, тактик услубимизни ўзгартирдик. Қарши ҳужумда ўйнашга қарор қилдик. Агар биз прессинг билан ўйнасак, катта қийинчиликка учрашимизни билардик. Чунки улар ҳимоядан ҳужумга жуда тез ўтишади.

- Тимур Кападзе билан "Локомотив" ёшлар жамоасида бирга ишлагансиз. Сиз қайсидир маънода устозингизни мағлуб этдингиз. Қандай ҳиссиётларни бошдан кечиряпсиз?

- Ҳа, Тимур Тохирович билан бирга ишлаганмиз. Олдин ҳам айтганимдек, у киши туфайли "Локомотив"даман. Кападзедан кўп нарса ўрганганман. У ҳамиша оғир дамларда мени қўллаб-қувватлаган, буни ҳеч қачон унутмайман ва раҳмат айтаман. Ундан ҳамиша нималарнидир ўрганиб бораман.

- Алишер Салимов ва Ғулом Ҳайдар Ғуломовнинг ҳолати ҳақида нима дея оласиз?

- Алишер Салимов машғулотларга киришган, бироқ ҳали умумий гуруҳга қўшилмаган. Балки 1 ҳафтадан кейин асосий таркибга қўшилади. Ғулом Ҳайдар Ғуломовнинг жароҳати хусусида батафсил бугун билиб оламиз. Уни ўтган йилги жароҳати безовта қиляпти. 

- Санжар Қодирқуловни ўнг қанот ҳимоясида ўйнатиш фикри кимдан чиқди?

- Ўтган йили 1-2 ўйинда шу позицияда ўйнаган. Шунақа бўлиб қолди. Жумабоевда кичик жароҳат борлиги учун шу Қодирқуловни ўнг қанотда ўйнатиш қарорига келдик. 

- "Локомотив" жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Акмал Шораҳмедов сиз билан баравар кўрсатма бериб борди. Айрим эпизодларда бир вақтнинг ўзида турлича кўрсатмалар бердингиз. Бу нима билан боғлиқ? Мураббийлар фикри икки хилми?

- Йўқ, бизда икки хил кўрсатма бўлмади. Шунчаки захира ўриндиғидаги ҳамма мураббийлар йигитларга ёрдам беришни хоҳлаймиз. Шу боис айрим вақтларда шунақа бўлиб қолиши ҳам мумкин. 

- Асилбек Амонов икки йилдан бери ҳали майдонга тушгани йўқ. У қачон майдонга тушиши мумкин?

- Асилбек Амонов яхши, тажрибали посбон. У ўйнамаган пайтида озроқ формадан чиқиб қолган. Тажрибали дарвозабон таркибимизда бўлгани яхши. Чунки машғулотларда ҳам рақобат бўлади.

- Жамоа BMB Trade Group компанияси билан шартнома имзолагач, сиз раҳбариятдан трансферлар бўйича қандайдир ваъдалар олмадингизми?

- Йўқ, ҳозирча раҳбарият билан бу масалада гаплашмадик. Насиб қилса, балки қандайдир легионерларни жалб қилиш имкониятимиз бўлар. 1-2 ўйинчи жалб қилсак, чакки бўлмасди.

- Кахи Махарадзенинг бугунги ўйинига қандай баҳо берасиз?

- Мен "Локомотив"га келгунимга қадар унинг ўйинларини кузатиб борганман. У легионер бўлса-да, ўзбек футболи афсонаси, сардор, етакчи. Кахи ҳозир ҳам алмаштириб бўлмас ўйинчи десак бўлаверади. У ҳақиқий сардор қандай ўйнаши кераклигини кўрсатиб қўйди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика