Дембеле Рабьо ва Упамеканони қандай даволагани ҳақида: "Занжабилли чой тайёрлаб бердим"

Sherzod Nurmatov
17 дек 2022, 10:25
Франция ҳужумчиси Дембеле шамоллаб қолган Рабьо ва Упамеканога қандай даво чораларини кўрганини айтди.

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Усмон Дембеле терма жамоа футболчилари Адриен Рабьо ва Дайо Упамеканонинг шамоллаши ҳусусида гапирди.

"Упамекано ва Рабьонинг боши оғриди, мен уларга занжабилли, асал чой тайёрлаб бердим... Улар ҳозир ўзларини яхши ҳис этмоқда. Ўйлайманки, финалга тайёр бўлишади", – деди Дембеле.

Аввалроқ беш нафар франциялик футболчи ЖЧ-2022 финали олдидан машғулотларни ўтказиб юборгани, улардан уч нафари касаллик туфайли машғулотларда қатнашмагани хабар қилинганди.

15 декабрь куни Рабьо ва Упамекано умумий гуруҳ машғулотларига қайтгани маълум бўлди.

Франция 18 декабрь, якшанба куни ЖЧ-2022 финалида Аргентина билан тўқнаш келади. "Лусаил" стадионидаги ўйин Тошкент вақти билан соат 20:00 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Barca Universal