UZ

Сўнгги янгиликлар

18:46"Сўғдиёна" — "Бунёдкор". Таркиблар маълум  0 18:43Суперлига. "Нефтчи" – ОКМК (матнли трансляция)  4 18:17"Нефтчи" — ОКМК. Таркиблар маълум  2 18:12Алексей Евстафеев, "Дўстлик" халоскори ва "Қўқон-1912" посбони - Про лига 9-тур лауреатлари  0 17:20Россиялик футболчи ПСЖга ўтишга яқин  4 16:47Жо Харт фаолиятини якунлади  4 16:11"Ювентус" афсонаси фаолиятини якунлаганини эълон қилди  3 15:38"Насаф" ва "Динамо" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:30"Пахтакор" клуби ходимларининг хатти-ҳаракати Тартиб-интизом қўмитасига оширилади  30 15:05Карикатура: Чемпионшипга тушиб кетган Компани "Бавария"да!  3 14:20Энрике ПСЖда Мбаппенинг ўрнини ким эгаллашини айтди  7 13:52"Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" франциялик ярим ҳимоячи учун курашади  3 13:22"Барселона" Луис Диасни "Ливерпуль"дан харид қилиш учун ўз ўйинчисини сотиши мумкин  4 12:41"Челси" италиялик мутахассисга уч йиллик шартнома таклиф қилди  2 12:17Де Брюйненинг "Манчестер Сити"даги келажаги маълум бўлди  4

Дембеле молиявий қийинчиликларга дуч келган "Эвре"га 100 минг евро ўтказиб берди. Усмон шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади Янгиликлар

Дембеле молиявий қийинчиликларга дуч келган "Эвре"га 100 минг евро ўтказиб берди. Усмон шу клуб тарбияланувчиси ҳисобланади

Усмон Дембеле собиқ клубини қийин вазиятда қўллаб-қувватлаяпти.

RMC Sport"нинг хабар беришича, "Барселона" вингери Франция 4-дивизион вакили молиявий қийинчиликларга дуч келган "Эвре"га ёрдам қўлини чўзган. Журналист Александр Самсоннинг маълум қилишича, Дембеле тахминан 100 минг евро маблағни клуб ҳисобига ўтказган.

"Клуб президенти Самюэль Бригантино ва Эвре шаҳри мэри Ги Лефран саҳийлиги ва оғир паллада клубга кўрсатган ёрдами учун Усман Дембелега миннатдорчилик билдиришди. Усман – клуб тарбияланувчиси ва Эвре шаҳри фахри ҳисобланади.

Усман клубни доим қўллаб келган ва бугун, тарбиячиларимиз ҳамда волонтерлар ёрдамида, унинг 700 нафар аъзоси зўр шароитларда шуғулланиб, у босиб ўтган йўлдан ўтишлари учун имконият яратишга ўз ҳиссасини қўшди", – дейилади "Эвре" баёнотида.

Француз аввалроқ ҳам қадрдон клуби ва шаҳарга ёрдам қўлини чўзган. 2020 йил май ойида у коронавирусга қарши курашда иштирок этаётган тиббиёт ходимлари ва турли ассоциациялар вакилларини молиявий жиҳатдан қўллаган. Ўша йили у маҳаллий хайрия ташкилотларига қўшилган ва ёрдамга муҳтожларни қўллашда иштирок этган.

Усмон "Эвре"да 7 ёшдан шуғулланишни бошлаган. У клуб тизимида 2010 йилгача бўлган ва кейин "Ренн" клубига кўчиб ўтган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика