Чемпионлар лигаси мавсумининг энг яхши футболчиси аниқланди

Alisher Ostonov
1 июн 2025, 21:35
ПСЖ ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле Чемпионлар Лигасининг энг яхши футболчиси деб топилди.

Франция терма жамоасининг 28 ёшли вингери "Пари Сен-Жермен" таркибида 2024/25 йилги мавсумда турнир ғолибига айланди - бу клуб тарихидаги илк EЧЛ соврини бўлди.

Дембеле финалда "Интер"га қарши ўйинда (5:0) иккита голли узатмани амалга оширди.

Умуман олганда, Усмон Чемпионлар Лигасининг жорий мавсумида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди, 6 та голли узатмани амалга оширди, 126,11 км масофани босиб ўтди ва максимал тезлиги 33,92 км/соатни ташкил этди.

Ўхшаш янгиликлар


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›