Демба Ба январда “Бешиктош”га ўтиши мумкин
15 ноя 2013 11:55
Янгиликлар
![](https://championat.asia/upload/storage/107032_original.jpg)
![](/upload/storage/107032_220.jpg)
Демба Ба январда “Бешиктош”га ўтиши мумкин
“Челси” клуби ҳужумчиси Демба Ба, “Бешиктош” клубининг қизиқиш доирасига тушиб қолди.
“Челси” клуби қишки трансферлар ойнаси мобайнида “Порту” ҳужумчиси Жексон Мартинесни ёки “Монако” ҳужумчиси Радамель Фалькаони қўлга кирита олсагина, 28 ёшли Демба Ба фаолиятини “Бешиктош”да давом эттириши мумкин, деб хабар беради London Evening Standard.
Демба Банинг ўзи ҳам Туркияда ўйнашга қарши эмас.
“Мен футболчи билан тез-тез гаплашиб тураман, у “Бешиктош” ўйнашни истаяпти”, - дейди ФИФА агенти Сейлан Калискан.
Таъкидлаб ўтамиз, ҳужумчига “Арсенал”, “Вест Хэм” ва ”Валенсия” клублари ҳам қизиқишмоқда.
![AMP Logo](https://championat.asia/image/logo-amp.png)
Фикрлар