Деку: “Иньестани фақатгина Зидан билан тенглаштиришим мумкин”
17 окт 2013 17:04
Янгиликлар


Деку: “Иньестани фақатгина Зидан билан тенглаштиришим мумкин”
“Барселона” клубининг собиқ ярим ҳимоячиси Деку, каталонияликлар ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста ўйинлари хусусида ўз фикрини билдириб ўтди.
“Иньеста ҳақида гапирадиган бўлсам, у билан тенглаштира олишим мумкин бўлган фақатгина битта ўйинчи, Зинедин Зидан кўз олдимга келади.
Андрес феноменал ўйинчи. Гап шундаги Мессидек ўйинчилар ўзининг ёрқин ўйинлари билан Иньестанинг амалга оширган ишларига соя солиб туради, бироқ Иньеста жаҳон футболининг ажойиб ўйинчиларидан бири бўлиб қолаверади.
Шак-шубҳасиз “Олтин тўп” унга топширилиши керак”, - дейди Деку.

Фикрлар