

Ушбу мавсумда 32 ёшли посбон АПЛнинг 17 ўйинида гол ўтказиб юбормади. Бу лигадаги энг яхши кўрсаткич бўлади. Иккинчи поғонада "Ливерпуль" дарвозабони Алиссон қайд этилади. Унда 14 "қуруқ" ўйин бор.
Дарвозабонга АПЛнинг 36-тури доирасида "Вулверхэмптон"га қарши ўйиндан кейин "Олтин қўлқоп" соврини тақдим қилиб бўлинган.
Маълумот учун, Де Хеа бундан аввал 2017-2018 йилги мавсумда "Олтин қўлқоп"ни ютганди. Ўшанда испаниялик дарвозабон мавсум давомида 18 та қуруқ ўйин қайд этганди.
Қайд этиш керак, манкунианликлар учун АПЛда яна икки ўйин бор. 25 май куни жамоа "Челси"га қарши баҳс олиб борса, 28 май куни "Фулхэм"га қарши баҳс бўлиб ўтади.




