Де Лигт: "Музокаралар бўляпти дегани келишиб бўлди дегани эмас"

Mirjalol Normatov
7 июн 2022, 00:53
"Ювентус" ҳимоячиси Маттейс де Лигт клуб билан бўлаётган музокаралар ҳақида гапирди.

"Ҳа, музокаралар бўляпти. Аммо бу клуб билан келишиб олди дегани эмас. Музокаралар секин кетмоқда. Клуб билан яна 2 йиллик шартномам бор. Шу сабабли уни узайтиришга вақтим етарлича", - деди де Лигт.

Олдинроқ 22 ёшли ҳимоячига "Челси" ва "Манчестер Юнайтед"дан қизиқишлар бўлаётгани айтилганди.

Ўтган мавсумда нидерландиялик фуллбэк барча турнирларда 42 ўйинда қатнашиб, 3 гол ва 1 ассист қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›