UZ

Сўнгги янгиликлар

11:49Тимур Кападзе Машарипов ва Ўруновнинг жароҳати ҳақида гапирди  0 11:45"Гап пулда бўлса, ўша пулни мен сенга бераман"  2 11:27Даврон Файзиев: "Катанец ўрнига хорижий мураббий варианти ҳам кўриб чиқилди. Кападзе унинг ёрдамчиларини қолдиришга қарор қилди"  11 10:43Шесни ёки Пенья? Флик ўз танловини айтди  4 10:06Осиё кубоги олдидан сўнгги репетиция. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бугун Хитой клуби билан ўйнайди  4 09:51Микель Артета: "Ҳозир бу жуда оғриқли, лекин биз келажакка қарашимиз керак"  3 09:19 Неймар 12 йилдан сўнг "Сантос" таркибида майдонга тушди  2 08:48Расман: Сардор Қобулжонов янги мавсумда "Хоразм"да ўйнайди  1 08:15Клаудио Раньери: "Элдор Шомуродов муносиб ўйин кўрсатди"  9 07:35Суперлига. Жамоаларда амалга ошаётган трансферлар барчаси битта саҳифада   73 03:10Италия кубоги. "Милан" "Рома"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди. Шомуродов бир тайм ўйнади  58 03:00"Ньюкасл" жавоб учрашувида ҳам "Арсенал"ни мағлубиятга учратиб, Лига кубоги финалига йўл олди!  8 03:00"Реал Мадрид" қўшиб берилган дақиқалардаги гол эвазига "Леганес"ни таслим этди ва Испания кубоги ярим финалига йўл олди!  34 00:50Goal нашри айни вақтда "Олтин тўп" соврини учун номзодлар рейтингини тузди  14 23:32ОКМК Шимолий Корея терма жамоасига қарши назорат ўйини ўтказади  3

Даврон Мирзаев ва Шавкат Муллажонов "Олмалиқ" машғулотларида Янгиликлар

Даврон Мирзаев ва Шавкат Муллажонов "Олмалиқ" машғулотларида

"Олмалиқ" жамоаси бугундан Тошкентда ўқув-машғулот йиғинларини давом эттира бошлади.
Жамоа пойтахтимиздаги "Ўзбекистон" меҳмонхонасида истиқомат қилган ҳолда, "Обод" футбол клубига тегишли сунъий қопламали майдонда машғулотларини ўтказади.

Куннинг иккинчи ярмида жамоа шу стадионда ўз машғулотини ўтказди. Жамоа таркибида бир қатор янги номларни кўриш мумкин. Декабрь ойида ўтган илк йиғинда қатнашган Марат Қудратов, Қадамбой Нурметов, Диёр Усмонхўжаев ва Абдумалик Тошпўлатовлар кўрикдан ўтишда давом этишади. Улар сафига бугун кўрикка Қаҳрамон Маҳамаджонов (Навбаҳор), Сарварбек Жўраев (Гулистон), Дониёр Усмонов каби футболчилар ҳам қўшилишди. Шунингдек, пойтахтда бўлиб турган Даврон Мирзаев (Нефтехимик, Россия) ва жамоанинг собиқ футболчиси Шавкат Муллажонов ҳам машғулотларда қатнашди.

Илк йиғинда иштирок этган Шерзод Ҳакимов ва Иқбол Акрамов янги мавсумни "Олмалиқ" либосида ўтказиши аниқ бўлган бўлса, жамоа легионерлари Мақсатмурод Шомуродов ва Дарко Станоевич кейинги ҳафтадан машғулотларга қўшилади. Гергий Квесиешвили ва Игорь Петкович билан шартнома узайтирилмайдиган бўлди.

Жамоамиз машғулотлари кунига икки маҳалдан олиб борилади. 8 ва 14 январь кунлари назорат ўйинлари ўтказиш режалаштирилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика