Даврон Файзиев: "Давралар оралиғидаги назорат ўйинида "Навбаҳор"ни осонлик билан ютиб қўйгандик"
15 авг 2016 08:56
Янгиликлар
Даврон Файзиев: "Давралар оралиғидаги назорат ўйинида "Навбаҳор"ни осонлик билан ютиб қўйгандик"
Учрашув чиройли ва қизиқарли тарзда ўтди. Баҳс давомида гол уриш учун жамоамизда рақибга қараганда кўпроқ имкониятлар бўлди. Шунга қарамай бундай ўйинда ютқазиб қўйишимиз ҳам ҳеч гап эмасди. Футболда сен урмасанг, сенга уришади деган гап бор. Бугун айнан шу ҳол рўй бериши мумкин эди. Бундай ҳолатни қандай баҳолашга ҳайронман. Ҳозирда яратган вазиятларимиздан ҳужумчила у ёқда турсин ҳимоячилар ҳам гол ура олшса керак деб ўйлайман.
Кеча ва бугун ўйиндан олдин футболчиларимизга кўрсатма бера туриб бир жиҳатга эътибор қаратишларини сўрадим. Яъни кеча"Андижон" футболчилари "Қўқон-1912" жамоаси билан ўйиндан олдин ютуқ чўнтагимизда деб ўйлашгани сабабли якунда рақибга имкониятни бой бериб қўйишди. Шунга ўхшаш воқеа такрорланмаслигини биринчи навбатда таъкидлаб ўтгандим.
Рақибни менсимаслик фикри туғилмаслиги учун бу гапларни айтгандим. Давралар оралиғидаги назорат ўйинида "Навбаҳор"ни осонлик билан ютиб қўйгандик. Йигитлардан ўша ғалабани унутган ҳолда учрашувга жиддийроқ ёндошишларин истанандим. Футболчиларимиз биринчи бўлимда устунликка эришганларидан кейин осон ғалаба қозонар эканмиз деган ҳаёлга ҳам боришгани сезилди. Якунда ғалабани қўлга киртганимиздан хурсандман.
Ўйингоҳда ҳар икки жамоани қўллаб турган мухлисларга алоҳида раҳмат айтган бўлардим. Улар бугун яхшигина ўйинни гувоҳига айланишди. Келгусида ҳам суюкли жамоаларини муносиб тарзда қўллаб қувватлашларини тилаб қоламан. "Навбаҳор" жамоаси ҳақида гап кетганида, уларни бугун илиқ таассурот қолдирганликларини эътироф этган бўлардим. Агарда давралар оралиғидаги назорат ўйини билан солиштирадиган бўлсак, наманганликлар яхшироқ тарзда тўп суришди. Меҳмонда ҳаракат қилган жамоа сифатида яхши таассурот уйғотишди, - дейди Файзиев.
"Сўғдиёна" матбуот хизмати
Фикрлар