UZ

Сўнгги янгиликлар

11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  0 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  8 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  1 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  4 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  2 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  3 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  19 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  7 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   6 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  63 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2

Даврон Файзиев: «Олий лигага қайтиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз» Янгиликлар

Даврон Файзиев: «Олий лигага қайтиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз»

«Сўғдиёна» - «Қизилқум» учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
— Бугун анча қизиқарли учрашув бўлиб ўтди. Футболчилар майдоннинг ҳар бир ерида сўнгги дақиқаларгача кураш олиб боришди. Бир неча голли вазиятлар бўлди. Бироқ ҳужумчиларимизда тажриба етишмади. Мавсумни ғалаба билан якунлаганимиздан хурсандман.

— Афсус жамоамиз олий лигани тарк этди. Менимча биз бунга лойиқ эмасдик. Мавсум давомида ўз уйимизда йўқотилган қимматли очколар мавсум сўнггида ўз сўзини айтди. Ўша «Бухоро», «Машъал», «Динамо», «Олмалиқ» жамоаларига қарши кечган Зоминдаги ўйинларда керакли натижаларга эришганимизда аҳволимиз ҳозиргидек бўлмасди. Ҳамма айбни ўз бўйнимга оламан. Меҳмондаги ўтказган ўйинларимизни кузатган мухлислар, мутаҳассислар менимча «Сўғдиёна» ҳақида салбий фикрда бўлмасалар керак.

— Жамоани ўзагини сақлаб қолган ҳолда ишлашда давом этамиз. Бу футбол. Ҳаёт давом этади. Биз албатта олий лигага қайтиш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Ортга эса йўл йўқ. Яна бир ачинарли томони: Янги стадионни биринчи лигада қарши олишимиз. Менимча буни ҳам ҳеч ким хоҳламаганди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика