- Нима дейишим мумкин? Ҳозир сизларга бир гап айтсам, тезда матбуотга чиқариб юборасизлар. Шундоқ ҳам ўзинглар бугунги ҳолатимизни яхши биласизлар. Жамоада ечимини кутаётган бир қанча муаммолар турубди. Бу ҳақда шу кунгача кўп гапирдим. Аммо натижа йўқ барибир. Футболчиларни 10 май куни йиғдик. "Металлург"га қарши ўйинга 2-3 кун тайёргарлик кўрилди, холос, - дея гап бошлади Файзиев.
- Ўйинга келадиган бўлсак, "Металлург" бугун ҳақли равишда ғалаба қозонди. Рақиб сафида ҳаракат қилган ёшлар марказдан ёриб кириб гол уришга эришди. Бунга сабаб ҳимоячиларимизнинг суст ўйнаганидир.
- Лекин мағлубиятга учраган бўлсакда ҳеч бир футболчимга ортиқча эътироз йўқ. Чунки йигитлар мана шундай қийин пайтда, бор кучларини бериб ўйнаёргани мени хурсанд этмоқда - дейди Даврон Файзиев.